Ofset bosma mashina
Офсет босма машина — босма машинанкнт бир хили; унда босма қолип (форма)даги бўёқ резина силиндрга, ундан эса қоғоз (ёки босма материал)га ўтади. Асосан, текис босмала қўлланади. АҚСҲда 1905-йил яратилган. Оддий Офсет босма машина 3 силиндр: қолип, офсет (резина қопламали) ва босма силиндрлардан иборат. Офсет босма машинанинг 1,2 ва кўп бўёқли; листли ва роликли хиллари бор. 2 бўёкли Офсет босма машинада (расмга қ.) иккита қолип Ф ва Ф2,2 офсет силиндри О ва О2, 2 та бўёқ аппарати К ва К2, 2 та ҳўлловчи аппарат У! ва У2 ҳамда босиш силиндри П бор. Қоғоз ўзи тах-ловчи мослама С дан узатилади. Тайёр нусхалар транспортёр Т билан қабул қилувчи стапел ПС га узатилади. Офсет босма машинам. афзаллиги: кўп бўёқли нашрларни тез босиш мумкин, ҳар хил силлиқликдаги қоғозларга ҳам босилаверади, босма қолиплари кам ейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |