Офтобачи — Ўрта Осиё хонликларида сарой мансаби. Масалан, Бухоро хонлиги (ХВИИИ аср)да Мирза Баде девоннинг „Мажма ул-арқом“ асарида кўрсатилишича, Офтобачи махрам — амир қўл юваётган пайтда офтоба (обдаста) тутиб турувчи лавозимли шахс; саройга келган меҳмонларга ҳам Офтобачи хизмат қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил