Огбомошо — Нигериянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Ғарбий штатда. Аҳолиси 644 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Автомобил йўллари тугуни. Какао, мойли палма маҳсулотлари билан савдо қилинади. Ҳунармандчиликда ҳар хил газлама тўқилади. Поябзал фабрикаси, ўқитувчилар коллежи бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил