Ohaktoshlar

Оҳактошлар — карбонатли чўкинди тоғ жинслари. Таркиби 50%дан ортиқ калсийдан ёки организмларнинг скелети қолдиқларидан, баъзан арагонит минерали (CаCО3)дан иборат. Кўпинча таркибида аутиген, диагене-тик ва эпигенетик минераллар, чакиқ (терриген ва карбонат) зарралар аралашмаси учрайди. Оҳактошларнинг таркибида 4— 17% гача МгО бўлса, доломитли Оҳактошлар; 6 — 21% сиО2+Р2О, — мергелли Оҳактошлар; кварс, қумтошли ва кремнийлашган Оҳактошлар деб юритилади. Структураси кристалли, органоген-чакикли, чакикли-кристалли ва сизиб тўпланган (травертин, оҳакли туф) турлари фарқ қилинади. Ранги оқиш, сарғиш, бўзранг. Кўпинча оҳактош ичида чиғаноқлар ҳам бўлади. Ҳосил бўлишига кўра, органоген, хемоген ёки кимёвий, чақиқ бўлади. Таркибидаги жинс ҳосил қилувчи организмларнинг кўплигига кўра, органоген Оҳактошлар, фораминиферали, маржонли, сувўтли ва бошқа; хемоген ва чақиқлари (зарралар)нинг катталигига қараб бир неча хилга бўлинади. Метаморфизм натижасида Оҳактошлар мармарга айланади. Оҳактошлар энг кўп тарқалган чўкинди тоғ жинсларидан бири, Ернинг турли релф шаклларида иштирок этади. Оҳактошлар барча ёшдаги (токембрийдан тўртламчи давргача) ёт-қизиқларда учрайди. Оҳактошларнинг физик-механик хоссалари уларнинг структураси ва тузилишига боғлиқ бўлиб, жуда кенг чегарада ўзгаради, мас, ҳажмий оғирлиги 800 кг/м3 дан (чиғаноқтошлар, травертин) 2800 кг/м3 гача (кристалли структурали Оҳактошлар). Чиғаноқ-тошлар ва ғовакли Оҳактошлар нисбатан осон кесилади ҳамда йўнилади, кристалли Оҳактошлар эса, яхши силликланади. Оҳактошлар саноатда, қишлоқ хўжалиги ва қурилишда кенг қўлланади. Қора металлургияда руданинг эришини ошириш ва шлак ҳосил қилиш учун қўшиладиган модда (флюс) сифатида; оҳак ва семент ишлаб чиқаришда хом-ашё; сода, минерал ўғитлар, шиша, қоғоз ишлаб чиқаришда, нефт маҳсулотларини тозалаш ва бошқа жараёнларда қўшимча модда сифатида ишлатилади. Оҳактошлар муҳим қурилиш материаллари гуруҳини ташкил қилади, улардан қопловчи ва безак тошлар, ҳайкалтарошлик ва меъморликда ишлатиладиган тошлар ва ҳоказо тайёрланади. Ўзбекистонда кўплаб Оҳактошлар қазиб олинадиган конлар, йирик ишлаб чиқариш бирлашма корхоналари („Ўзсаноатқурилишматериаллари“, „Ўзавтойўл“, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ва бошқалар) томонидан ишлатилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |