Оҳангдошлик — турли баландликдаги мусиқа товушларининг бир вақтда садоланиб қўшилиши. Оҳангдошлик икки (интервал) ва ундан ортиқ (аккорд) товушлардан тузилиб, консонанс ёки диссонанс хусусиятига эга бўлади. Кенг маънода — товуш, куйларнинг бир-бирига мос келиши, ўзаро уйғунлиги. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил