Оила (асар)
„Оила“ (чиғатойча: العائلة) — ўзбек адиби ҳамда олими Абдурауф Фитрат томонидан ёзилган ижтимоий-ахлоқий ва фалсафий асар.
|
Файл:Оила.жпг Оила асарининг 1998-йилги нашри | |
| Асл номи | العائلة |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Абдурауф Фитрат |
| Муҳаррир(лар) | Д. А. Алимова |
| Мамлакат | Бухоро амирлиги |
| Тил | ўзбекча |
| Нашр этилган санаси | 1916-йил |
| Нашриёт | Маънавият (1998) |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1998-йил |
| Саҳифалар сони | 112 бет |
Тарихи
Асар Фитрат томонидан 1914-йилда ёзилиб, 1915-йилда Мирзо Абдувоҳид Мунзим томонидан нашрга тайёрланган ва 1916-йил Бокуда нашр этилган[1]. Адиб ушбу асари орқали Туркистон аҳолиси учун ўзига хос қўлланма яратишни мақсад қилган[2].
Мазмуни
Асар икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми уйланиш хусусида бўлиб, иккинчи қисми эса фарзанд тарбиясига бағишланган[3].
Манбалар
- ↑ „Оила асари“. 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-май.
- ↑ „Абдурауф Фитрат. Оила“. 2023-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-май.
- ↑ „Жадидчилик ва оила“. 2023-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-май.