Оила кодекси – оилавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиб, оила аъзолари (яъни, эр-хотинлар, ота-оналар, болалар, шунингдек, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ва оиланинг бошқа аъзолари) ўртасидаги шахсий ва мулкий муносабатларни тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи қонун ҳужжати. Ҳуқуқнинг алоҳида тармоғи ҳисобланган оила ҳуқуқининг махсус манбаидир. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Оила кодекси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998-йил 30-апрелдаги қарори билан тасдиқланиб, ушбу йилнинг 1-сентабрдан амалга киритилди. Оила кодекси мамлакатимизда „Оила йили“[1] деб эълон қилинган йилда қабул қилинди. Кодекс 8 бўлим, 30 боб, 238 моддадан иборат. Амалдаги Оила кодекси бир қатор оилавий ҳуқуқий муносабатларни янгича ҳал этган. Миллий негизларга асосланганлиги (қуда-андачилик, қариндошуругчилик, бобо-бувилар ва набиралар ўртасидаги муносабатларнинг янгича талқини), умуминсоний қадриятлар акс этганлиги (никоҳ шартномаси институтининг киритилиши, никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши) каби ҳоллар[2].

Манбалар

  1. ↑ „1998 - Оила йили“. О'збекистон Республикаси давлат дастурлари портали. Қаралди: 11-март 2024-йил.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил