Ойша Дурроний ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида яшаб ижод этган дарийзабон шоирадир. Унинг туғилган ва вафот этган йили ҳақида аниқ маълумот сақланиб қолмаган. Лекин билвосита маълумотларга суяниб шоиранинг 1766-70 йиллар орасида туғилиб, 1820 йиллар атрофида вафот этгани тахмин қилинади. Ойша Дурронийнинг ҳаётига оид айрим маълумотлар унинг шеърларида ҳам қайд этилган. Улардан маълум бўлишича, Ойша туғилган оила дурронийларнинг баракзойи урғига мансуб бўлиб, унинг бобоси Раҳмонхон ва отаси Яъқубалихон Аҳмадшоҳ ва Темуршоҳ армиясида артиллерия қўмондони (тўпчибоши) вазифасида хизмат қилганлар. Кейинчалик шоиранинг ўғли Файз Талаб ҳам бу мансабни эгаллаган. کاتبه عایشه از امتی شاه عرب، بنت یعقوب علی، والده فیض طلب. قوم بارکزیی و شاعره ملک وجود، عهد سلطان زمان، بحر عطا شاه محمود. پشت در پشت خطاب آمده مارا منصب، توپچی باشی، همه بودند ‌ذوی الجاه و حسب. Котиба Ойша, араб шоҳи (пайғамбар) умматидан, Яъқуб Али қизи, Файз Талабнинг онаси. Боракзойи қавмидан, шу мамлакат шоираси, Султон Замон, сахийлик денгизи шоҳ Маҳмуд даври, Бирин кетин бизга мансаб таклиф қилинган Ҳаммалари тўпчибоши, мартаба ва мавқе эгалари бўлганлар. Ана шу уч байтда шоира ўз биографиясига тегишли муҳим маълумотларни ихчам кўринишда баён этган, яъни ёзувчи Ойша, муслима, отасининг исми Яъқубали, ўғлининг исми Файз Талаб, ота-боболари аждоддан авлодга тўпчибоши мансабида хизмат қилганлар, жамиятда ўз ўринларига эга кишилар бўлганлар. Бу „таржимайи ҳол“да икки нарса этишмайди, биринчиси, унда шоиранинг қизи ҳақида маълумот йўқ ва иккинчиси, фарзандлари отаси, яъни эри, унинг касбу кори ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Шоира бошқа бир шеърида қизи ҳақида фақат бир марта гапириб ўтади, унинг вафот этганини айтади. Афтидан, қизи ёшлигидаёқ дунёдан кўз юмган, акс ҳолда, шоира уни, унинг фарзандлари бўлса, уларни эслаган бўлар эди. Юқорида иқтибос қилинган шеър 1800-1810 йиллар орасида ёзилгани аниқ, чунки, унда икки подшоҳ — Замоншоҳ (1793-1800) ва ундан кейин Маҳмудшоҳ (1800-1803, 1809-1818) ҳақида эсла-тиб ўтилган. Бундан ташқари шоира ўғли Файз Талабни тирик киши сифатида зикр этади. Шоира биографиясидан маълумки, Файз Талаб 1811-йилда Кашмирда бўлган жангларнинг бирида ҳалок бўлган. Шеърнинг мазмуни, руҳиятидан эса шоиранинг ҳаётдан розилиги, оиласи, ўғлининг касбу мартабасидан фахрланиши яққол сезилиб туради. Ойша Дурроний афғон адабиёти тарихида ўзидан кейин тўлиқ девон қолдирган биринчи шоира ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унинг ўрни афғон адабиёцҳунослари томонидан юқори баҳоланади. Шунингдек, унинг шеърий меросига ҳам омад ёр бўлган деб ҳисобланади, чунки шоира девони подшоҳ Абдураҳмонхон даврида, 1887 йилда, Афғонистонда нашр этилган биринчи китоблар қатори¬да босилиб чиққан. Девонни мунши Абдураззоқ подшоҳ амри билан сарой кутубхонасида сақланган нусха асосида нашрга тайёрлаган бўлиб, у 380 саҳифадан иборат. Девондан қасидалар, ғазаллар, мумтоз дарий адабиётининг қитъа, марсия, таржибан, мухаммас, рубоий каби бошқа жанрларига оид шеърлар жой олган. Девонга муқаддима ва тақриз ҳам илова қилинган. Уларда таъкидланишича, мазкур девон қўлёзмаси 1816-йилда тузилган бўлиб, шоира унга „Шакарганж“ деб ном берган.Оқила Абдулбоқиева (мунозара) 17:48, 9-Декабр 2022 (УТC)

Манба

  1. Ҳусайн Нойил. Сайри дар адабиёте садае сездаҳўм, 37 бет.
  2. Ҳусайн Нойил. Сайри дар адабиёте садае сездаҳўм, 42 бет