Шайх доктор Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний (арабча: عائض بن عبد الله القرني‎‎ Саудиялик мусулмон олими, ёзувчиси, жамоат арбоби ҳисобланади. Оиз Қарний 1959-йил 1-январда Балкарн вилоятининг Шурайҳ қишлоғида туғилган, бу ҳижрий 1379-йилга тўғри келади. Имом Муҳаммад бин Сауд номидаги Ислом университетининг Дин асослари факултетини тамомлаган. Сўнгра 1408-ҳижрий йили Имом университетида пайғамбар ҳадислари бўйича магистрлик, сўнгра ҳижрий 1423-йилда Имом университетида докторлик даражасини олди. Оиз Қарний Имом Муҳаммад бин Сауд ислом университетида 7 йил давомида Пайғамбаримиз ҳадисларидан дарс берган. 

Оиз Қарний
Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний
Таваллуди 1959-йил 1-январ (1959-01-01) (67 ёш)
Отаси Абдуллоҳ ибн Оиз Қарний

Оиз Қарний мусулмонларга ҳам, мусулмон бўлмаганларга ҳам мўлжалланган "Ла Таҳзан " (Маҳзун бўлма) номли китоби билан машҳур[1][2].

Оиз Қарний Қўшма Штатларга кириши бекор қилинганлар рўйхатига киритилган ҳамда 2012-2015 йилларда Чикагодаги конвенцияга кириши тақиқланган[3].

Китоблар ва шеърий тўпламлар

  • „Дунёдаги энг бахтли аёл“
  • „Маҳзун бўлма“[4]
  • „Ўкинма“
  • Ниҳоят, саодатни топдим"
  • Саодатнинг 30 сабаби
  • „Бахтли бўлай десангиз“
  • „Бахтли бўлмоқ учун“
  • „Табассум қилинг“
  • „Қалблар тизгини“
  • „Хотиранинг очилиши“
  • „Иймон келтирган йигитлар“
  • „Дейл ҳуқуқшунослиги“
  • „Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ“
  • „Ҳасад учун раҳмат“
  • „Рўзанинг ўттиз дарси“
  • „Билимни қандай излаш керек“
  • „Ғазабланма“

Яна қаранг

  • Саудия Арабистонида Ислом
  • Муҳаммад ал-Арефе
  • Солиҳ Ал Магҳамси
  • Салмон ал-Оуда
  • Қур’он мўжизалари

Манба

Ташқи манбалар