ОЖЕСҲКО (Орзесзкоwа) Элиза (6-июл 1841-йил - Гроджмлаҳри - 18-май 1910-йил ) — поляк адибаси. Йирик ер эгасининг қизи. Варшава пансионида тарбияланган (1852—57). Асарлари 1866-йилдан нашр этила бошлаган. Ожешко Элизанинг илк роман ва қиссалари ("Пан Грабе", 1869; "Марта", 1873 ва бошқалар) аёлларнинг инсоний қадр-қиммат ва ижтимоий эркинлик учун курашига бағишланган.Ожешко Элиза ижодининг асосий мавзуи эски помешчиклик тартибининг инқирози ҳамда буржуазия обрў-эътиборининг юксалишидир: "Эли Маковер" (1874—75), "Брохвичлар оиласи" (1876) романлари ва бошқа Реалистик ҳикоялар тўплами "Турли-туман давралардан" (1—3-жилдлар, 1879—82), белорус деҳқонлари ҳаётини акс эттирувчи "Пастликлар" (1883), "Дзюрдзи" (1883) ва "Сурбет" (1888) қиссалари шуҳрат топган. "Неман узра" романи (1887) О. ижодий ютуқларининг умумлашмаси бўлиб, унда таназзулга юз тутаётган шляхта (поляк дворян)ларга миллийватанпарварлик анъаналарига содиқ меҳнацевар деҳқонлар қарши қўйилган. Ожешко Элиза насрий асарлари ХИХ аср поляк реализми чўққиларидан биридир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил