Окан Бурук (1973-йил 19-октябрда туғилган) — туркиялик профессионал футбол мураббийи ва собиқ футболчи . Ҳозирда у Суперлиганинг „Галатасарой“ клуби бош мураббийи. Собиқ ярим ҳимоячи сифатида „Галатасарой“, "Интер", „Бешиктош“ ва „Истанбул ББ“ клубларида ўйнаган. У Туркия терма жамоаси сафида 56 марта майдонга тушган.

Окан Бурук
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Окан Бурук
Таваллуд санаси 1973-йил 19-октябр (1973-10-19) (53 ёш)
Таваллуд жойи Истанбул, Туркия
Бўйи 1.69 м
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Галатасарай (Мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
?-1984 Карадениз İдман Оcаğı
1984—1991 Галатасарай
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991—2001 Галатасарай 189 (33)
2001—2004 Интер Милан 24 (2)
2004—2006 Беşиктаş 43 (1)
2006—2008 Галатасарай 19 (2)
2008—2010 İстанбул Б.Б. 28 (0)
Миллий терма жамоа
1989—1990 Туркия У16 5 (0)
1990—1992 Туркия У18 28 (4)
1992—1995 Туркия У21 13 (1)
1992—2010 Туркия 56 (8)
Бошқарган клублари
2013—2014 Элазığспор
2014—2015 Газиантепспор
2015—2016 Сивасспор
2016—2017 Гöзтепе
2017—2018 Акҳисарспор
2018—2019 Çайкур Ризеспор
2019—2021 İстанбул Баşакşэҳир
2022- Галатасарай
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жамоалардаги фаолияти

Окан Бурук 1991—2001-йилларда Туркиянинг „Галатасарой“ клубида тўп сурган, олти марта Туркия Суперлигаси ва 1999—2000-йилларда УЭФА кубогини қўлга киритган. У шунингдек, 2000-йилги УЭФА Суперкубогини қўлга киритиш учун "Реал Мадрид"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Галатасаройнинг ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Интер Милан

2001-йилда у ва жамоадоши Эмре Италия А Сериясининг „Интер“ клуби билан шартнома имзолаган ва у ерда уч йил ўйнаган. 2001-йил 26-августда Окан „Перуджа“га қарши ўйинда дебютини Сеэдорфнинг ўрнига майдонга тушиб ўтказган. У „Интер“ сафида Чемпионлар лигасидаги илк ўйинини 2002-йил 25-сентябрда „Аякс“га қарши уй ўйинида ўтказган.

2001-йил 21-октабрда Терим бошчилигидаги „Милан“га қарши дербида Окан Каллонга голли узатмани амалга оширган.

Окан ўзининг биринчи голини 89-дақиқада урган ва жамоасига 2002-йил 16-ноябрда " Рома "га қарши сафар ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашга ёрдам берган. Окан тўхтовсиз югурувчи футболчи бўлган.

Бешиктош

У „Бешиктош“ сафида икки мавсум ўйнаган ва 2006-йилда Туркия кубогини қўлга киритган.

Галатасаройга қайтиш

2006-йилнинг июл ойида Окан икки йиллик шартнома имзолаб, собиқ жамоаси Галатасаройга қайтган. 2007-08-йилги мавсумда Суперлига ғолиби бўлганидан сўнг унинг шартномаси узайтирилмаган ва Окан клубни тарк этган.

İстанбул Баşакşэҳир

"Галатасарой" билан шартномаси тугагач, Окан 2008-йилнинг июл ойида Истанбул ББ жамоасига келиб қўшилган ва икки йилдан сўнг фаолиятини якунлаган.

Халқаро фаолият

Окан Туркия терма жамоаси сафида 56 ўйинда майдонга тушиб, УЭФА Еро 2000 ва 2002 ФИФА Жаҳон чемпионатида мамлакатни ҳимоя қилган. У Арнҳемда Италияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганида Туркиянинг евродаги илк голини киритган. Окан 2002-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган, аммо жароҳати туфайли у учинчи ўрин учун плей-оффда мезбон Жанубий Кореяга қарши 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда захирадан майдонга тушган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятидан сўнг Окан профессионал мураббийга айланган. 2018-йилнинг 10-майида у „Акҳисарспор“ клубини ўз тарихидаги иккинчи соврини 2017-18-йилги Туркия кубогигача олиб келган[1].

„Акҳисарспор“дан кейин у 2018-йилдан 2019-йилгача „Чайкур Ризеспор“ни бошқарган, 2019-йил 11-июн куни İстанбул Баşакşэҳирнинг янги бош мураббийи бўлган. Ўзининг биринчи мавсумида Бурук клубни биринчи лига чемпионлигига олиб келган.

2021-йил бошида у Суперлиганинг 2020-21-йилги мавсумида унинг бошқарувидаги клуб томонидан бир қатор ёмон натижаларга эришганидан сўнг, „ўзаро келишув“ асосида İстанбул Баşакşэҳирни тарк этган[2].

Галатасарой

2022-йил 23-июнда Окан собиқ жамоаси Галатасаройга мураббий этиб тайинланган[3].

Шахсий ҳаёти

У асли Трабзонлик. 2007-йил 3-июлда модел ва собиқ Туркия гўзали ғолиби Ниҳан Аккуш билан оила қурган. Унинг акаси Фуат ҳам профессионал футболчи ва ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғулланади[4].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Европа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Галатасарай 1991-92 1. Лиг 1 2 — — 1 2
1992-93 15 0 1 0 1 0 17 0
1993-94 2 0 — 2 0 4 0
1994-95 20 0 5 1 2 0 27 0
1995-96 28 1 3 0 2 0 33 1
1996-97 16 3 1 0 2 0 19 3
1997-98 24 3 8 1 2 0 34 4
1998-99 28 11 6 2 8 1 42 13
1999-00 28 8 5 1 15 3 48 12
2000-01 26 2 3 0 14 0 43 2
Жами 188 30 32 5 39 3 259 38
Интерназионале 2001-02 А Серия 7 0 1 0 3 0 11 0
2002-03 15 2 — 7 0 22 2
2003-04 3 0 2 — 4 0 9 0
Жами 24 2 0 0 14 0 38 2
Беşиктаş 2004-05 Сüпер Лиг 22 0 — 4 2 26 2
2005-06 21 1 3 0 5 1 29 2
Жами 43 1 0 0 7 2 50 3
Галатасарай 2006-07 Сüпер Лиг 15 1 4 0 3 1 22 2
2007-08 4 1 2 0 2 0 8 1
Жами 19 2 6 0 5 1 30 3
İстанбул ББ 2008-09 Сüпер Лиг 17 0 1 0 — 18 0
2009-10 11 0 2 0 — 13 0
Жами 28 0 3 0 — 31 0
Карерада жами 302 35 3 0 65 5 369 40

Халқаро

Терма жамоада йил бўйича ўйин ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Туркия 1992 1 0
1998 3 0
1999 5 0
2000 8 2
2001 9 2
2002 7 2
2003 9 1
2004 9 0
2005 4 1
2010 1 0
Жами 56 8

Ютуқлар

Футболчилик

Галатасарой

Бешиктош

  • Туркия кубоги : 2006-йил

Туркия

Мураббийлик

Акҳисарспор

  • Туркия кубоги : 2017-18

İстанбул Баşакşэҳир

Манбалар

  1. ↑ „Купа тариҳинин 15. şампиёну олду!“.
  2. ↑ „Баşакşэҳир парц wай wитҳ cоач Окан Бурук афтер Трабзон дефеат“. Даилй Сабаҳ.
  3. ↑ „Ювана ҳоş гелдин Окан Бурук!“. Галатасарай С.К. (23-июн 2022-йил). Қаралди: 23-июн 2022-йил.
  4. ↑ „Алиcан Бурук Орҳангазиспор'да“ (19-ноябр 2013-йил). 2013-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Cроуч, Террй. Тҳе Wорлд Cуп - Тҳе Cомплете Ҳисторй. Греат Бритаин: Аурум Пресс Лтд, 2002 — 548-бет. ИСБН 1845131495. 
  6. ↑ „2002 ФИФА Wорлд Cуп Кореа/Жапан™“ (Эн). ФИФА. 8-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-феврал 2022-йил.
  7. ↑ „Кореа Републиc 2 – 3 Туркей“ (Эн). ФИФА. 8-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-феврал 2022-йил.