Okaya (Nagano)
Окая (японча: 岡谷市, Окая-ши) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳардир. 1-феврал, 2019-йил ҳолатига кўра, шаҳарда 19.257 та хонадонда 48.616 нафар аҳоли истиқомат қилга, аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 570 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 85,10 квадрат километр (32,86 ми²).[1]
Окая 岡谷市 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Чубу вилояти |
| Асос солинган | 1889-йил 1-апрел |
| Майдон | 85.10 км2 (32.86 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2019-йил феврал) |
48 616 |
| Зичлиги | 570 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0266-23-4811 |


Географияси
Окая Нагано префектурасининг марказида, Сува кўлининг ғарбий қирғоғида ва Тенрю дарёсининг бошланиш қисмида жойлашган.
Атрофдаги муниципалитетлар
Иқлими
Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда нисбатан юмшоқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Окаяда ўртача йиллик ҳарорат 10,6 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1281 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 23,6 °C, энг паст ҳарорати эса январда, −1,9 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Окая аҳолиси сони сўнгги 50 йил ичида камайган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1940 | 58,443 | — |
| 1950 | 52,288 | −10.5% |
| 1960 | 52,256 | −0.1% |
| 1970 | 60,35 | +15.5% |
| 1980 | 62,21 | +3.1% |
| 1990 | 59,849 | −3.8% |
| 2000 | 56,401 | −5.8% |
| 2010 | 52,859 | −6.3% |
| 2020 | 47,79 | −9.6% |
Тарихи
Ҳозирги Окая ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлган. Ҳирано қишлоғи 1889-йил 1-апрелда муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган. Ҳирано 1936-йил 1-апрелда тўғридан-тўғри шаҳар мақомига кўтарилди ва номи Окая деб ўзгартирилди. У Япониядаги ўн бир қишлоғидан бири бўлиб, улар тўғридан-тўғри шаҳарга айланиш учун оралиқ шаҳарча босқичини ўтказиб юборган. Окая 1951-йил 1-январда қўшни Шижири шаҳри ва Чикумажи қишлоғини, 1955-йил 1-январда Минато қишлоғини, 1955-йил 1-февралда Кавагиши қишлоғини ва 1957-йил 25-мартда Осачи қишлоғи ҳудудини ўзига қўшиб олди.
Ҳукумат
Окая тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 18 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Шаҳар Шимосува билан сайлов округига бирлаштирилган бўлиб, у Нагано префектураси ассамблеясига тўртта аъзони қўшиш ҳуқуқига эга. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан Окая Чино, Шиожири, Сува, Кисо тумани ва Сува тумани билан бирлаштирилган ва Миллий Диэт қуйи палатасида Нагано 4-округини ташкил қилган.
Иқтисодиёти
Минтақанинг маҳаллий иқтисодиёти асосан ўрта ва кичик бизнесдан иборат, аммо баъзи йирик корпорациялар, жумладан Сеико Эпсон, Олймпус Cорпоратион ва Кёcера Оката шаҳрида ўз заводларига эга.
Меидзи давридан Шованинг дастлабки давригача (1868—1930) Окая ҳудуди хориждан янги ипак ўраш машинасининг киритилиши туфайли Япониянинг экспортбоп сифатли ипак ишлаб чиқарувчи шаҳарларидан бири бўлган[4]. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Окая ўз эътиборини соатлар ва камералар каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратиб, нозик машиналар ишлаб чиқарувчи шаҳар сифатида танилди[4].
Таълим тизими
Окаяда еттита давлат бошланғич мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган тўртта давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шаҳарда Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган учта давлат юқори мактаби ҳам мавжуд.
Транспорти
Темир йўл
Шарқий Япония темир йўл компанияси — Чуо магистрал линияси
- Окая — Кавагиши
Магистрал йўл
Нагано экспресс йўли- Миллий йўналиш 20
- Миллий йўналиш 142
Халқаро муносабатлар
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
- Окая Онбашира ва Таико фестиваллари ва унаги (илон балиғи) таомлари билан машҳур.
- Окая ипак музейи, Япония ипак саноатининг минтақа учун аҳамиятини эслатиб туриш учун 1964-йилда ўз эшикларини очган. Музейда эски ишлаб чиқариш усуллари ва ипак ишлаб чиқариш корхоналарида ишлайдиган одамларнинг расмлари билан бир қаторда, эски машиналар ва Миясака Силк Реэлинг Cо. томонидан бошқариладиган тўлиқ ишлайдиган ишлаб чиқариш маҳсулотлари мавжуд[6][7].
- Нашикубо харобалари, Жомон давридаги турар-жой изи, Миллий тарихий ёдгорлик.
Окаянинг таниқли одамлари
- Ватанабе Кунитаке, собиқ Бош вазир ўринбосари
Галерея
Манбалар
- ↑ Окая Cитй оффиcиал статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-07 санасида архивланган)(японча)
- ↑ Окая cлимате дата
- ↑ Окая популатион статистиcс
- ↑ 4,0 4,1 Cампбелл, Аллен. Жапан: Ан Иллустратед Энcйcлопедиа. Коданша, 1993 — 1139-бет. ИСБН 406205938Х.
- ↑ „Cелебратинг 40 Еарс ас Систер Cитиэс“. Окая Интернатионал Эхчанге Ассоcиатион. 2007-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-феврал 2008-йил.
- ↑ „Тҳе Окая Силк Мусеум“ (инглизча). Кимоногеиша.cом (28-январ 2015-йил). 2015-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентябр 2015-йил.
- ↑ „Силк-про“ (японча). Миясака Силк Реэлинг Cо. (1-январ 2014-йил). Қаралди: 2-сентябр 2015-йил.
Ҳаволалар
- Расмий веб -сайт (японча)