Okean

Океан — (юнонча: Ωκεανός (Океанос) ёки уммон денгиз сувидан иборат глобал жисм бўлиб, гидросферанинг асосини ташкил этади. Ер юзасининг тахминан 71% ини (~361 миллион квадрат километр) Дунё океани эгаллаган. Бу океаннинг ярмидан кўпи 3,000 метрдан зиёд.
Океан, Дунё океани (юн. Океанос — Ерни айланиб оқадиган азим дарё) — Ернинг материк ва оролларни ўраб турувчи сув қобиғи. Гидросферанинг катта қисми (94%) ни, Ер юзасининг тахминан 70,8% ини эгаллайди. Физик ва кимёвий хусусиятлари ҳамда сувининг кимёвий таркиби жиҳатидан Океан бир бутун, лекин миқдор жиҳатидан гидрологик ва геокимёвий кўрсаткичлари хилма-хилдир.
Гидрологик режимининг табиий-географик хусусиятларига кўра, дунё океани алоҳида океанлар, денгизлар, қўлтиқлар, бухта ва бўғозларга ажралиб туради. 1650-йилда голланд географи Б. Варениус Дунё океанини 5 алоҳида қисмга: Тинч, Атлантика, Ҳинд, Шимолий Муз, Жанубий Муз Океанларига бўлди. 1845-йилда Лондон география жамияти ҳам буни тасдиклади. Кейинроқ баъзи олимлар Дунё океанини фақат 3 га ажратадилар: Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанлари. ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб Арктика ҳавзаси синчиклаб текширилгандан кейин, 4 алоҳида океан ажратилди: Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий Муз Океан Ер шарида Океан суви ва қуруқликларнинг тақсимланиши турлича. Шимолий ярим шарда сув сатҳи ер шарининг 61% ини эгаллайди. Бу ерда Океан сувлари қуруқликкача анча кириб бориб, кўп сонли денгиз ва қўлтиқлар ҳосил қилади. Барча ички денгизлар Шимолий ярим шарда жойлашган. Жанубий ярим шарда сув сатҳи 81% майдонни ташкил этади, лекин денгиз ва қўлтикдар кам. 81° шимолий кенгликдан шимолида Шимолий Муз океанида ва жанубий кенгликнинг тахминан 56° билан 65° ўртасида Океан суви ер шарини узлук-сиз қатлам шаклида ўраб олган. Сув ёки курукдикнинг кўплигига қараб ер шари океан ярим шари ва материк ярим шарига бўлинади. Океан ярим шарининг қутби Янги Зеландиядан жануби-шарқда, материк ярим шарининг қутби эса Франсиянинг шимоли-ғарбида жойлашган. Гидросферанинг бир қисми бўлган Океан атмосфера ва Ер пўсти билан узлуксиз ўзаро алоқадор; шунинг учун ҳам Океаннинг кўпгина муҳим хусусиятлари атмосфера ва Ер пўстига боғлиқ.
Океан иссиқлик ва намнинг жуда катта аккумуляторидир. Океан туфайли Ерда температура жуда кескин фарқ қилмайди, узоқ-узоқ ўлкаларга намлик етиб боради, натижада ҳаёт учун қулай шароит вужудга келади. Океан оқсил моддаларга эга бўлган бой озиқ-овқат маҳсулотлари манбаидир. Океан энергетик, кимёвий ва минерал бойликлар манбаи ҳам бўлиб, уларнинг бир қисмидан (сув кўтарилиш энергияси, баъзи кимёвий элементлар, нефт, газ ва бошқалардан) инсон ҳозирданоқ фойдаланмоқда. Океан ва унинг денгизларидан халқаро алоқалар ўрнатишда жуда қадим замонлардан фойдаланилган. Бу эса янги ерларнинг очилиши ва маданият марказларидан узоқ ҳудудларни ўзлаштириш учун шароит яратди; транспорт воситаларидаги техника тараққиёти бу жараённи янада тезлаштирди. Дунёдаги юк айланишнинг 4/5 қисми Океан йўллари орқали амалга оширилади (қаранг: Денгиз транспорти).
Океаннинг инсоният ҳаётидаги роли тез ўсмоқда. Дунё мамлакатлари иктисодиётининг турли соҳаларида Океандан фойдаланиш муаммолари (кема қатнови, балиқ овлаш, Океан ресурсларидан рационал фойдаланиш, шелфни ўзлаштириш, континентлараро кабеллар ётқизиш, сувни чучуклаштириш, шунингдек, денгизларни муҳофаза қилиш ва ифлосланишининг олдини олиш ва бошқалар) оламшумул аҳамиятга эга бўлиб, муҳим иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ.
Кейинги йилларда Океанда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Океан тубининг релефи мураккаблиги жиҳатидан материклар усти релефидан қолишмайди.
Тубининг геологик тузилиши ва релефи. Океан туби майдонининг кўп қисми (73,8%) 3000 м дан 6000 м гача чуқурликда жойлашган. Океан тубининг планета миқёсидаги морфоструктуралари (энг йирик шакллари) Ер пўсти айрим қисмларининг тузилиши ва тарихий ривожланишидаги тафовутларга қараб ажратилади. Океан тубини энг йирик релеф шаклларига қараб 4 қисмга бўлиш мумкин: 1) материкларнинг сув остида қолган чекка қисмлари; 2) Океан қаъри; 3) материкларнинг сув остида қолган чекка қисмлари билан Океан қаъри ўртасидаги оралиқ зона; 4) океан ўртасидаги тоғ тизмалари.
Океан тубининг материкларга ёндош қисмларининг Ер пўсти материкларникига ўхшаш бўлиб, материкларнинг сув остидаги чеккаси ҳисобланади ва унда релеф хусусиятларига қараб шелф, материк ён бағри ва материк этаги фарқ қилинади. Материк этаги билан чегарадош Океан қаъри уч қатламли: юпқа пўстдан иборат юмшоқ чўкиндили юқори қатлам (ёки „биринчи“ сейсмик қатлам), „иккинчи“ (базалт усти қатлами) ва пастки қатлам — базалт қатлами.
Тинч океан чеккаларининг катта қисмида, Ҳинд океанининг Шимоли-шарқида, шунингдек, Кариб ва Скоша (Скотия) денгизларида материкнинг сув остидаги чеккаси билан Океан қаъри ўртасида оралиқ зона жойлашган. Бу ерларда чекка денгиз сойликлари (чуқурлиги 4000– 5000 м гача), ёйсимон тизилган ороллар (бундай оролларнинг тепаси сув устида тоғ тизмаларини ҳосил қилган), чуқур новлар релефнинг асосий шаклларидир; Океаннинг энг чуқур жойлари ана шу новларда (Мариана нови — 11022 м). Бундай ороллар зонасида зилзила бўлиб, вулканлар отилиб туради.
Океан ўртасидаги сув ости тоғ тизмалари Океан тубининг 4-йирик шаклидир. Барча океанларни у бошидан бу бошга кесиб ўтган сув ости тоғларида рифт водийлари, рифт тизмалари, кўндаланг синиқлар, шунингдек, йирик вулкан массивлари учрайди.
Океан туби чўкиндилари
Кейинги йилларда олиб борилган геологик ва сейсмик тадқиқотлар шуни кўрсатади-ки, ғовак чўкиндиларнинг қалинлиги Океаннинг материк яқинидаги зоналарида 2000–3000 м ва ундан ҳам ортиқ бўлса, океан ўртасидаги тоғ тизмаларида, тик тоғ ён бағирларида ва материк ён бағри жарликларида бир неча ўн м ва, ҳатто, нол м га тенглиги аниқланди.
Океан туби чўкиндилари орасида терриген, биоген (оҳакли ва кремнийли), вулканоген ва аралаш (полиген) чўкиндилар ҳам бўлади, чуқур сув ости қизил гиллари ана шундай аралаш (полиген) чўкиндилардир. Терриген чўкиндилар материкларнинг сув остидаги чеккаларида, Океан қаърининг четларида ва чуқур сув новларида учрайди. Оҳакли чўкиндилар Океаннинг иссиқ ва мўтадил зоналарида (50° шимолий кенгликдан 50° жанубий кенгликкача) кўпроқ тарқалган; Океан қаърида улар форамини-фера ва кокколит-фораминифера ётқи-зиқларидан, саёз жойларда — чиғаноқ ва маржон ётқизиқларидан иборат бўлади. 4500–5000 м дан чуқурда СаСО3 эриган ҳолатда бўлгани учун оҳак чўкиндилар йўқ. Кремнийли чўкиндилар (радиолярия ва диатом чўкиндилар) юқори маҳсулли фитопланктон зоналарига мувофиқ равишда 3 минтақа — иккита қутб ёни ва битта экваториал минтақалар ҳосил қилади. Чуқурсув қизил гили 4500–5000 м ва ундан ҳам чуқур ботиқларда бўлади. Океаннинг фаол субаэрол вулканизм зоналарига ёндашган қисмларида вулкан чўкиндилари шаклланади. Океан тубида карбонатли чўкин-дилар (150 млн. км²), чуқурсув қизил гиллари (ПО млн. км² дан кўпроқ) ва кремнийли гиллар (60 млн. км²га якин) энг кўп майдонни эгаллаган.
Океан тубида эндоген моддалар сув усти вулканлари мавжуд жойлардагина тўпланмай, Океан ўртасидаги тоғ тизмалари ва йирик синиқдар яқинида ҳам учрайди. Таркибида металлар, баъзи ҳолларда рудалар [(20—40% гача Фе), Мн, Cо, Ни, Пб, Зн, Аг, Се, Ҳг ва бошқа элементлар] бўлган қатламлар ана шулар жумласидандир.
Океан чўкиндилари денгиз чўкиндиларига нисбатан секинроқ тўпланади. Чуқур сув қизил гиллари 1000-йил ичида 1 мм, оҳакли ва диатомли чўкин-дилар 1000-йилда 1–30 мм гача йиғилади. Материк ён бағрининг асосида терриген чў киндилар энг тез тўпла-нади (1000-йилда 100 мм).
Океан чўкиндиларининг асосий қисми заррачалар шаклида ёки эриган ҳолда материклардан келади. Чўкиндиларнинг миқдори ва хили иқлим, вертикал, горизонтал ва сиркумконтинентал зоналликка, шунингдек, тектоник режимга боғлиқ.
Келиб чиқиши ва геологик тарихи
Океан суви Ер мантияси моддаларининг дифференсиацияси маҳсулидир. Океандаги ботиқларнинг пайдо бўлиши ҳақида турли гипотезалар бор. Чуқур сув ҳавзаларидан иборат ҳозирги Океан камида юра давридан бери мавжуд, чунки Океан тубида бундан қад. жинслар топилганича йўқ. Бўр даври ва кайнозой эрасида ҳавзалар янада чуқурлашди ва абиссал чўкиндилар тўпланиб борди. Яқин геологик ўтмишда чекка геосинклинал ҳавзалар ҳисобига материк четлари ўсиб борган. Геосинклинал денгизлар ботиқларидаги анча қалин чўкиндилар Океаннинг жуда қадимийлигидан далолат беради. Океан туби йирик релеф шаклларнинг вужудга келишида Ер пўстининг вертикал ва горизонтал ҳаракатлари муҳим рол ўйнади (қаранг: Ер).
Сувлари геокимёси
Океан суви ўртача 35 г/л консентрацияли тузлар эритмасидан иборат. Океанда ҳаммаси бўлиб 5-ЙУ22 г эриган тузлар бор. Океан тузлари массаси таркиби материклардан келадиган чўкиндиларнинг эриши, атмосфера билан модда алмашиш жараёни ва Океан туби чўкиндилари, шунингдек, денгиз организмларининг ҳаёт фаолияти натижасида тартибга солиб турилади. Ти, Мн, Зр ва бошқа баъзи металларнинг ионлари гидролиз натижасида коагулясияланади ва гид-рооксидлар шаклида Океан тубига чўкади. Денгиз сувининг бир қанча микроэлементлари — Си, Пб, Мо, Ҳг, Зн, У, Аг, сийрак ер элементлари ва бошқа турли хил табиий сорбентлар — органик модда, темир ва марганец гидрооксидлари, калсий фосфат, силикатлар билан адсорбсияланиш йўли орқали чўкади.
Океан сувида атмосферадан тушадиган ва океан суви қатламларида вужудга келадиган турли хил газлар ҳам эриган ҳолда мавжуд. Океандаги ҳаёт фаолиятини белгилаб берадиган О2 ва СО2 айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Бир қанча инерт (кимёвий реаксияларда иштирок этмайдиган) газлар —Н2, Ар, Кг, Хе ҳам бор. Сувнинг устки қатламларида (100– 150 м) О2 миқдори энг кўп (7—8 мл/ л); чуқурлашган сари 3,0—0,5 мл/л га тушиб қолади, бир хил жойларда умуман О2 йўқ. СО2 эса, аксинча, сувнинг чуқур қатламларида энг кўп бўлади.
Фитопланктоннинг фотосинтетик фаолияти сувнинг устки (100–150 м гача чуқурликда бўлган) қатламларидаги эриган газларни кислород билан бойитади, СО2 ни ютади. Организмлар углероддан ташқари Си, Cа, Мг, К, Вг, И, Р, На, шунингдек, физиологик аҳамиятга эга бўлган В, Зн, Cу, Cо, Ни каби бир қанча оғир металларни ҳам ютади. Организмлар ўлганда бу элементларнинг бир қисми чўкади ва тегишли шароитда тўплана боради. Темир-мар-ганецли конкрецияларда Си, Зн, Ни, Со, Мо, Аг, Ти, Пб ва бошқа элементлар ҳам Йигилади. Темир-марганецли конкрецияларнинг умумий миқдорини 10п га тенг деб ҳисоблаш қабул қилинган.
Минерал ва энергетика ресурслари
Океан бой минерал ресурслар манбаидир. Улар денгиз сувларида эриган ҳоддаги кимёвий элементлар; денгиз туби та-гидаги ва туби юзасидаги фойдали казилмалардан иборат.
ХХ асрнинг 70-йилларигача денгиз сувларидан, асосан, ош тузи (йилига 8 млн. т), натрий сулфат, магний хлорид, калий хлорид, бром хлорид олинар эди. Фантехниканинг кескин ривожлани-ши шароитида денгиз сувларидан хил-ма-хил кимёвий элементлар олиш ис-тиқболлари очилмоқда.
Океандан олинадиган минерал хом ашё умумий қийматининг 90% нефт ва газга тўғри келади. Шелф зонасидаги нефт ва газга бой майдон 13 млн. км² га тенг (шелф умумий майдонининг ʻ/2 қисми). тахминан ҳисобга кўра. Океандаги нефтнинг геологик захиралари (305 м чуқурликкача) 280 млрд. т, газники — 140 триллион м³. ХХ аср 70-йиллар боши-гача нефт ва газ қиргокдан 150 км узокликдаги 100–110 м чуқурликлардан олинар эди, Яқин келажакда бу ишларни Океаннинг қирғоқдан анча узоқ ва чуқурроқ жойларида амалга ошириш имкони туғилади. 40 га яқин мамлакат денгиз тубидан нефт ва газ чиқариш билан шуғулланади, 100 га яқин мамлакат денгиз ва Океан шелф зоналарида қидирув ишлари олиб бормоқда. Денгиз тубидан нефт ва газ чиқаришнинг энг йирик конлари Форс ва Мексика қўлтиқларида жойлашган. Шимолий денгиз тубидан ҳам нефт ва газ олинмокда.
Шелф металл рудалари ва нометалл қазилмаларга ҳам бой. Улар ичида титанли минераллар — илменит ва рутил, шунингдек, сиркон ва монацит муҳим аҳамиятга эга; энг йирик конлар Австралия (шарқий соҳил)да бўлиб, йилига 1 млн. т титанли минераллар чиқарилади. Бундай сочма конлар Ҳин-дистон, Шри Ланка, Малайзия ва бошқа мамлакатлар яқинида ҳам учрайди. Қалай (Малайзия, Индонезия, Таиланд, Ветнам ва Осиёдаги б. мамлакатлар қирғоқлари яқинидаги шелфларда), темир рудаси (Япония, Канададаги Нюфаундленд), соф олтингугурт (Мексика), кумир (Канада) ва бошқа қазиб чиқариш муҳим аҳамият касб этмоқда; бир қанча жойларда олтин ва платина (мас, АҚШдаги Аляска ва Калифор-нияда), танталониобат, магнетит, титан-магнетит, хромит, олмос (Африканинг жануби-ғарбий қирғоғидаги Намибияда) ҳам топилган. Фосфорит конкрециялари ёткизиклари (Мексика, Перу, Чили, ЖАР ва бошқалар) кенг тарқалган.
Океан тубининг кенг майдонларида ўзига хос кўп компонентли рудалар — темир-марганец конкрециялари ётқизиқлари топилган; уларнинг потенсиал захиралари бир неча триллион т ҳисобланади; бу рудалар таркибидаги марганец, никел, кобалт захиралари уларнинг қуруқликдаги захираларидан бир неча марта кўп. Баъзи мамлакатларда 4 минг м чуқурликдан саноат йўли билан конкрециялар қазиб чиқариш синаб кўрилмоқда.
Нефт ва газдан бошқа энергетика ресурслари ҳам муҳим потенсиал аҳамиятга эга. Океандан энергия олиш учун тўлқинлар кучи, сув кўтарилиши ва қайтиши юзага келтирадиган сатҳ та-фовути ёки сув юзаси ва тагидаги температура тафовутидан фойдаланиш мумкин. Сув кўтарилиши энергиясининг қуввати 1 млрд. кВт ҳисобланади. Дастлабки сув кўтарилиши электр стансияси Франсиянинг Ла-Манш соҳилида, Ране дарёси қуйиладиган жойда қурилди (1967); Россия Федерациясида Кола ярим оролнинг шимолида Кислая Губа сув кўтарилиши ва қайтиши билан ишлайдиган электр стяси тажриба тариқасида қурилди (1968); янада каттароқ қувватли сув кўтарилиши ва қай-тиши электр стансиялари қуриш лойиҳалари тузилмоқда. Канада, АҚСҲ, Буюк Британияда ҳам бундай стансиялар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Океаннинг тер-мик энергиясидан фойдаланишда тропик ўлкаларда шароит айниқса, қулай. Бу ерларда қирғоқ зонасидаги сувларнинг температураси устки қатламларда 30°, 400–500 м чуқурликда эса 8—10°. Биринчи гидротермал электр стансияси Абиджан яқинида (Кот-д’Ивуар)да қурилди. Океан оғир водород (дейтрий)нинг асосий манбаидир. Термоядро реаксиясини муваффақиятли бошқариш масаласи хал қилинса, оғир водород битмас-туганмас энергия манбаига айланади.
Гидрологик режими
Океаннинг иссиқлик баланси
Океан иссиқлик балансининг асосий таркибий қисмлари: радиация баланси (қуёшнинг ялпи радиациясидан Океаннинг нур қайтариши айирмаси), буғланишга сарфланадиган иссиқлик, океан юзаси билан атмосфера ўртасидаги турбулент иссиқлик алмашиниши ва оқимларнинг иссиқликни бир жойдан иккинчи жойга олиб кетиши.
Жами радиация юкларни кенгликлардан қуйи кенгликларга қараб кўпая боради ва атмосфера босими юклари бўлган жойларда 20° шимолий кенглик ва 20° жанубий кенгликда максимумга етади, бу нарса тропик ва субекваториал кенгликларда булут кам бўлишига боғлиқ. Босим баланд жойларда буғланишга ҳам максимал иссиқлик сарф бўлади. Турбулент иссиқлик алмашиниш барча кенгликларда ҳам бошқалардан кам бўлади. Океан суви 30° шимолий кенглик билан 30° жанубий кенглик орасида иссиқликни ютади ва юқори кенгликларда эса иссиқликни атмосферага беради. Бу фактлар йилнинг совуқ ярмида ўрта ва қутбий кенгликларда иқлимни анчагина юмшатиб ту-ради. 3-жадвалда Океан иссиқлик балансининг таркиби ккал/см2 йилда кенглик минтақалари бўйича берилган.
Сув баланси
Океан юзасидан буғланадиган намлик, ёғин сувлари ва материкдан оқиб тушадиган сувлардан таркиб топади. Ана шу сувларнинг нис-бати турли кенгликларда Океан сувининг шўрлик даражасини белгилайди. Материклардан оқиб тушадиган сувлар Океанга тушадиган ёғин сувларининг атиги 10% ини ташкил этади. Шимолий ярим шарда буғланиш бир йилда 111,9 см; ёғин 116,7 см га, Жанубий ярим шарда буғла-ниш 113,0 см, ёғин 91,6 см га тенг. Ўртача ва қутбий кенгликларда музларнинг эриши ва сув музлаши ҳам сув балансида муҳим аҳамиятга эга.
Температураси
Сувнинг 1 см қалинликдаги устки қатлами Океан устига тушадиган қуёш энергиясининг 94% ини ютади. Аралашиш натижасида иссиқлик Океаннинг барча қатламларига ўтади. Океан юзасидаги сувларнинг йиллик ўртача температураси 17,5°, Океан устидаги ҳаво температураси эса 14,4° га тенг. Шимолий ярим шарда сув температураси Жанубий ярим шардагига нисбатан баланд-роқ (материк таъ-сирида). Термик экватор (энг катта температуралар линияси) экватордан шимолда жойлашган. Бу ерда ўртача йиллик температура 28°, ёпиқ тропик денгизларда эса 32°. Экватордан қутбларга узоқлашган сари у қутбий ўлкаларда секин-аста 1,5—1,9° гача пасаяди. температуранинг мав-сумий тебранишлари 100–150 м чуқурликкача юз беради. Чуқурлашган сари температура пасаяди ва туби юзасидаги қатламда 0° дан пастга тушади. Пекин бу ҳолат ҳамма ерда ҳам бир хил бўлмайди. Океан тубида температура юзадан келиб турадиган сув температурасига боғлиқ. Океан тубига қакин сув температураси 1,4—1,8°, қутбий областларда эса 0° дан паст бўлади. 7 минг м дан чуқур ботиқларда температура пасаймасдан, ак-синча, адиабатик жараён таъсирида бир градуснинг ўндан бир улушларигача орта боради.
Шўрлиги
Сув балансининг таркибий қисмлари нисбатига қараб шўрлик 0%о дан (йирик дарёлар қуйиладиган жойда) 30—42%о (тропик денгизларда — Қизил денгиз, Форс қўлтиғи, Ўрта денгиз) гача бўлади. Бунга окимлар, муз ҳосил бўлиши ва муз эриши ҳам таъсир этади. 5-жадвадда турли хил кенгликлардаги Океан юзасидаги шўрликнинг ўртача миқсори кўрсатилган.
Шимолий яримшарда Жанубий яримшардагига нисбатан шўрлик камроқ: Атлантика океанининг тропик кенгликларидаги қисмида 37,25%о; қутбий ўлкаларда шимолида 31,4%0; жанубида 33,93%О; экваторда 32—34%о. Шўрликнинг мавсумий ўзгариши сувнинг юза қисмида, 100– 150 м чуқурликкача сезилади.
Океан сувларининг сиркулясияси
Океаннинг 150–200 м чуқурликкача бўлган юза кисмида Океан сувлари кўп эса-диган шамоллар таъсирида сиркулясия қилади. Сувнинг бу қатламлари тропик ва субтропик кенгликларда антициклонал, юқори ва мўътадил кенгликларда сиклонал айланма ҳаракат қилади. Пассатлараро тескари оким мавсумий ҳарактерга эга ва фақат Тинч океандагина йил бўйи мавжуд. Муссонли ўлкаларда юза окимлар мавсумий ўзгариб туради. Ҳинд океанининг шимолий қисми ва Тинч океаннинг шимоли-ғарбий қисми бунинг яққол мисолидир. 150–200 м дан чуқурда сув сиркулясияси Океан суви қатламлари зичлигининг тафовути туфайли вужудга келади (қаранг: Денгиз оқимлари).
Тўлқинлар
Сув массаларининг горизонтал ва вертикал ҳаракатларидан ташқари, Океанда шамол, сув кўтарилиши ва қайтиши, зилзилалар натижасида юзага келадиган тўлқин ҳаракатлари ҳам бўлади. Шамол тўлқинлари Океаннинг 50– 60 м чуқурликкача бўлган юза қатламларидагина рўй беради; уларнинг баландлиги 12–13 м ва ундан кўпроқ. Кўпчилик океан тўлқинларининг баландлиги моътадил кенгликларда 4 м, тропикларда — 1,5 м. Сув кўтарилиши тўлқинлари ва Сунами деб аталадиган сейсмик тўлқинлар Океан сувининг тубигача етиб боради. Сув кўтарилиши тўлқинлари Океанда доимо бўлиб туради. Океанда ички тўлқинлар ҳам бўлади. Уларнинг баландлиги бир неча ўн метрга етади.
Сув кўтарилишлари
Океан режи-мида сув сатҳининг даврий равишда кўтарилиб-пасайиб туриши — сув кўтарилишлари ва сув кўтарилиши оқимлари муҳим рол ўйнайди. Ярим суткалик сув кўтарилишлари энг кўп такрорланади. Очиқ Океанда бу тўлқинларнинг баландлиги 1 м дан ошмайди, лекин, қирғоқларда 3–6 м га етади. Энг катта сув кўтарилишлари океан қўлтиқлари ва чекка денгизлар учун хосдир: Фанди қўлтиғида (Канаданинг Атлантика океани қирғоғи) 18 м га етади. Баъзи ўлкаларда (Мексика қўлтиғининг ғарбий қисми, Ява денгизи ва бошқалар) сув кўтарилишлари суткалик бўлиб, 5,9 м га етади (Охота денгизи). Бошқа жойларда аралаш (ярим суткалик ёки суткалик) сув кўтарилишлари 13,2 м га етади (Охота денгизидаги Пенжина қўлтиғи).
Океан сувларининг аралашиши. Океан сувлари вертикал ва горизонтал йўналишда аралашиб туради. Натижада гидрологик ва гидрокимёвий хусу-сиятлари бир қатламдан иккинчи қатламга ўтади. Аралашиш молекуляр ва турбулент турларга ажралади. Бунда фриксион ва конвектив аралашиш юз беради. Фриксион аралашиш шамол ва сув кўтарилиши шаклида бўлади. Шамол таъсирида сув шамол тўлқинлари етиб борган чуқурликкача аралашади, сув кўтарилиши натижасидаги аралашиш Океан тубигача етади.
Сув аралашишининг Океан ҳаётидаги роли катта. Аралашиш натижасида қуёш нури юза қатламлардан қуйи қатламларгача ўтади, чуқур қатламлар кислородга тўйинади, юза қатламлар тўйимли (биоген) моддаларга бойийди. Океанларнинг унча чуқур бўлмаган ва интенсив аралашиб турган жойларида денгиз ҳайвонларини овлаш қулай (Баренс, Шимолий, Азов денгизлари, Нюфаундленд ороли яқинида ва бошқалар).
Океан сатҳи сув кўтарилиши, шамоллар, атмосфера босими таъсирида ўзгариб туради. Атмосфера босими таъсирида Океан сатҳининг ўзгариши мавсумий характерга эга. Шамоллар таъсирида баъзан, сув сатҳи жуда баланд кўтарилади ва Океан соҳилларида сув тошқинларига олиб келади.
Океан сувининг ранги ва шаф-фофлиги унинг ёруғлик нурларини ютиш ва тарқатиш қобилиятига, спек-трал таркибининг ўзгаришига, ёруғлик оқимининг секинлашишига боғлиқ. Очиқ Океанда сув ўта шаффоф кўк рангда бўлади. Сув таркибида заррачалар кўп бўлса сув зангори-кўк ёки яшил рангда бўлади (қирғоқ бўйи, баъзи ёпиқ денгизлар). Кўплаб лойқа келтириладиган катта дарёлар қуйиладиган жойларда сув ранги сарғиш ёки жигарранг тусда бўлади.
Зоналлик
Қуёш энергиясининг Океанда тақсимланиши бир хил бўлмай, зоналлик қонунига бўйсунади. Кенглик зоналлиги 150–200 м қалинлиқдаги қатламни ўз ичига олади. Шунга бино-ан, Океанда қуруқликда бўлганидай қутбий, қутб ёни, мўътадил, субтропик, тропик ва экваториал минтақалар бор.
Вертикал зоналлик юза, юза таги, оралиқ, чуқур ва Океан туби яқинидаги сув массалари шаклида ажралиб туради. Юза сув массаларидан атмосфера билан актив энергия ва модда алмашиниши рўй беради.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
Тирик организмлар Океаннинг юзасидан тортиб энг тагигача учрайди. Яшаш жойига қараб сувдаги пелагик организмлар (пассив сузувчилар — планктон ва фаол сузувчилар — нектон) ва Океан тубида яшайдиган организмлар (бентос) бўлади. Ўсимлик организмларидан бактериялар ва баъзи қуйи замбуруғларгина Океаннинг ҳамма жойида учрайди. Океандаги биологик, кимёвий, геологик жараёнларда бактериялар катта рол ўйнайди. Улар модда алмашиниши, оксидланиш-тикланиш жараёнларида иштирок этади, сувда ва туб чўкиндиларидаги органик моддаларни ўзлаштиради ва ҳоказо. Қолган ўсимлик организмлар Океаннинг фотосинтез юзага келадиган ва ёритилиб турадиган устки қатламларидагига (асосан, 50–100 м чуқурликкача) бўлади. Океанда 10 мингга яқин ўсимлик тури бор. Фитопланктон, асосан, диа-том сувўтлар, қивчинсимонлардан перидинея ва кокколитофоридлардан иборат. Океан туби ўсимликларига (фито-бентос) диатом, яшил қўнғир ва қизил сувўтлар, шунингдек, гуллайдиган ўцимон ўсимликларнинг (мас, зостера) бир неча тури киради.
Океаннинг ҳайвонот дунёси яна ҳам хилма-хилдир. Океанда эркин ҳаёт кечирувчи ҳозирги замон ҳайвонларининг синфлари яшайди, кўпчилик синфлар эса фақат Океандагина бор. Океан фаунаси 160 мингдан ортиқ турни ўз ичига олади: 15 минг энг содда жониворлар (асосан, радиоляриялар), 5 минг булутлар, 9 минг ковакичлилар, 7 мингдан ортиқ ҳар хил чувалчанглар, 80 минг моллюскалар, 20 мингдан ортиқ қисқичбақасимонлар, 6 минг игнатанлилар ва бошқа умуртқасизлар (мшанкалар, брахио-подалар, погонофоралар ва бошқа баъзи бир турлар), 16 минг балиқ тури. Умуртқали ҳайвонлардан Океанда, балиқдардан ташқари, баъзи тошбақалар ва илонлар (50 тур) ва 100 хилдан ортиқ сут эмизувчилар, асосан, кицимонлар ва куракоёқлилар яшайди. Баъзи кушларнинг (пингвинлар, албатрослар, чайкалар ва бошқа — 240 тур) ҳаёти доимо Океан билан боғланган.
Тропикларда ҳайвон турлари, айниқса, хилма-хил. Океан туби фаунаси саёз маржон рифларида, айниқса, кўп турлардан иборат. Чуқурлашган сари ҳаёт камаяди. Энг чуқур жойларда (9000– 10000 м ва ундан ҳам қуйида) бактериялар ва бир неча ўн хил умуртқасиз ҳайвонларгина яшайди.
Океаннинг турли жойларида ҳаёт ҳар хил тараққий этган. Фитопланктон миқдори устки қатламлардаги биоген элементлар миқдорига, биринчи навбатда азот, фосфор, кремний бирикмаларига боғлиқ. Фитопланктонга бой жойларда у билан озиқланадиган зоопланктон ва зоопланктонни ейдиган нектон ҳам энг кўп.
Океан туби организмлари моътадил ўлкаларнинг қирғоққа яқин саёз жойларида, айниқса, кўп (Океан тубининг 1 км² майдонида бир неча ўн кг фито ва зообентос мавжуд). Жуда катта чуқурликлардаги тирик организмлар юза қатламлардан чўкадиган ва қирғоқ яқинидаги саёзликлардан келадиган органик қолдиқлар ҳисобига яшайди. Океаннинг турли чуқурликларида ҳаёт шароитлари бир хил эмас. Чуқурлашган сари ёруғлик камаяди, температура пасаяди, гидростатик босим орта боради, озиқ-ов-қат камаяди ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси Океанда вертикал биологик зоналликни вужудга келтиради. Океан тубида қуйидаги ҳаёт зоналари мавжуд: литорал (сув кўтарилиши ва қайтиши зонаси), сублиторал (200 м гача), батиал (2500– 3000 м), абиссал (6000 м гача), ултраабиссал ёки хадал (6000 м дан чуқур). Океан суви қатламларида, одатда, юза зона ёки эпипелагиал (150–200 м) оралиқ, ёки мезопелагиал (750–1000 м) ва чукур сув зоналари ажратилади. Чукур сув зонаси ўз навбатида батипелагиал (2500–3000 м), абиссопелаги-ал (6000 м) ва ултраабиссал (6000 м дан чуқур)га бўлинади. Кўпгина денгиз организмлари овланади ва озиқ-овқат ёки техника хомашёси сифатида фойдаланилади.
Биологик ресурслари
Океан йирик биологик ресурслар манбаидир. Бутун дунёда ишлатиладиган ҳайвон оқсилининг 12—15%, ҳайвон ёғларининг 3— 4% и Океандан олинади. Дунёдаги балиқ ва бошқа жониворлар овининг 4/5 қисми денгиз ва океанларга тўғри келади. Ден-гиздан овланадиган маҳсулотларнинг 90% ини балиқ ташкил этади. 5% турли хил моллюскалардан, 3% қисқичбақасимонлардан, 1,5% сув ўсимликларидан иборат. Денгиз сут эмизувчилари (китлар, тюленлар ва бошқалар) ҳам овланади. Океан биологик ресурсларининг жадал суръатларда ўзлаштирилиши ва қудратли техникадан фойдаланиш бу захираларнинг кескин камайиши ва тикланмасдан қолиш хавфини туғди-ради. Океандаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш зарурати бу соҳада халқаро ҳамкорлик қилиш, Океан ҳайвонларини муҳофаза қилиш ма-саласини кун тартибига қўяди. Энг қимматли денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларини сунъий равишда қайтадан кўпайтириш муҳим рол ўйнаши керак.
Халқаро ҳуқуқ режими
Океан ҳуқуқ режими инсон фаолиятининг Океан билан боглик бўлган 6 та йирик ҳуқуқий регла-ментациясини, яъни Океан акваторияпари режими, Океанда савдо кемалари қат-нови режими, ҳарбий кемаларнинг сузиб юриши режими, Океанда илмий тадқиқотлар олиб бориш режими, Океан туби ва ер ости бойликлари, шунингдек, Океан муҳитини муҳофаза қилиш ҳуқуқий регламентацияларини ўз ичига олади.
Океан ҳуқуқ режими халқаро шартномалар ва таомиллар, шунингдек, айрим давлатларнинг миллий қонунларида акс этган. Океан режимини белгилашда ҳукуматлараро денгиз консултатив ташкилоти, БМТнинг Маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи таш-килоти (ЙУНЕСКО)нинг океанофафия комиссияси, БМТнинг миллий юрисдиксия доирасидан ташқарида амал қиладиган қўмитаси — денгиз ва океанлар остидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш қўмитаси, БМТнинг денгиз ҳуқуқи қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг роли катта.
Океан акваториялари халқаро ҳуқуқий режими денгизга чиқиш йўли бўлган ҳар бир давлатнинг ички денгиз сувлари (қаранг: Ички сувлар), худудий сувлар ва очиқ денгиз сувлари ҳуқуқий регламентациясини ўз ичига олади.
Савдо кемалари қатновининг халқаро ҳуқуқий режими барча мамлакатлар савдо кемаларининг тинчлик ва ўзаро манфаатдорлик асосида эркин сузишига ёрдам бериш, денгиз савдо кемалари қатнови хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ва юкларни ташиш, савдо кемалари ва уларнинг экипажлари, йўловчилари ва юкларининг ҳуқуқий ҳолатига очиқ денгизда ҳам, чет давлатларга тегишли сув ва портларда ҳам риоя қилиш учун белгиланади.
Ҳарбий денгиз кемаларининг халқаро ҳуқуқий режими барча мамлакатлар ҳарбий кемаларининг денгизда эркин сузишига кўмаклашиш, хавфсизлигини таъминлаш, денгизда бўладиган ҳар хил ҳодисанинг олдини олиш, денгиз ва океанларда ҳуқуқий тартиботга бўйсунишга хизмат қилишдан иборат. Бу режим очиқ денгиздаги ҳарбий кемаларга алоҳида ҳуқуқлар (денгизда ҳуқуқбузарларни таъқиб қилиш, денгиз қароқчилари, қул савдоси ва бошқа халқаро жиноятларга қарши курашиш каби ҳуқуқлар) беради.
Илмий тадқиқотлар олиб бориш халқаро ҳуқуқий режими вазифаси Океанни, шунингдек, денгиз акваториясидан атмосфера ва космосни ҳар томонлама тадқиқ этиш учун қулай шароит яратишдан иборат. Океан ҳуқуқининг бу соҳаси ривожланиб бормоқда. Океанни тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида тузилган битими Океан ҳуқуқида алоҳида аҳамиятга эга.
Океан муҳитининг халқаро-ҳуқуқий муҳофазаси Океандан ҳар қандай мақсадда фойдаланган ҳолда ҳам денгиз муҳитини, экологик му-возанатини сақлашдан, унинг ифлосланишига (айниқса, радиоактив моддаларнинг тарқалишига) йўл қўймасликдан, шунингдек, флора ва фауна, Океан туби ва ер ости бойликлари, Океан устидаги атмосферага ва шаҳрик. га зарар етказилишининг олдини олишдан иборат.
Океанда балиқ ва денгиз ҳайвонлари овлаш ва ўсимликлар йиғишни тартибга соладиган халқаро ҳуқуқ Океандаги биомассаларнинг ривожланишига зарар етказмасдан иш кўришни белгилайди. Океан туби ва ер ости бойликлари халқаро ҳуқуқ режими ҳозирги денгиз ҳуқуқида кам ишланган соҳа-дир. Денгиздан фойдаланишнинг бу тури 60-йиллар ва 70-йилларнинг бошида ривожлана бошлади.
Адабиёт
- Шокалский Ю. М., Океанография, 2 изд., Л., 1959; Керрингтон Р., Биография моря, пер. с англ., Л., 1966; Истошин Ю. В., Океанология, Л., 1969; Дитрих Г., Обшая океанография, пер. с нем., М., 1962; Океан (Океан), пер. с англ., М., 1971; Шепард Ф. П., Морская геология, пер. с англ., 2 изд., Л., 1969; Леонтев О. К., Дно океана, М., 1968; Океан и человечество, М" 1968.[1]
Дунё океани шартли равишда бешта океанга бўлинади:
Сўнгги, бешинчи океан Антарктида атрофида бўлиб, 2000-йили Халқаро Гидрография Иттифоқи томонидан ажратилди. Бунга сабаб сифатида Антарктик айлана оқимининг ушбу сув ҳавзасини бошқа океанлардан яққол бўлиши кўрсатилган.
Умумий назар
Океанларнинг бир нечтага бўлиниши шартлидир, зеро улар бир-бири билан боғланган ва улар ягона Дунё Океанини ташкил этишади.[2][3] Дунё Океанининг кичик океанларга бўлиб кўрсатилишига сабаб ушбу океанлар орасидаги қитъа ва материклар, архипелаглар ҳамда сув оқимлари мавжудлигидир; булар океанлар орасидаги чегара, деб тушунилади. Океанлар ўз навбатида денгиз, кўрфаз, қўлтиқ каби кичикроқ сув ҳавзаларига ажратилади. Бироқ барча сув ҳавзалари ҳам Дунё Океанига уланмаган, масалан, Каспий денгизи ва Орол денгизи.
Геологик маънода, океан океаности қобиқнинг сув билан қопланган қисмидир. Океаности қобиқ Ер мантиясининг қитъасиз қисмини қоплаган вулқон базалтининг юпқа қатламидир. Бу нуқтаи назардан дунёда учта мустақил океан бор: Дунё океани, Каспий денгизи ва Қора денгиз, сўнгги иккитаси Симмерия платосининг Лавразия билан тўқнашувидан юзага келган. Ўрта Ер денгизи ҳам деярли мустақил океандир, лекин у Дунё океани билан Гибралтар бўғози орқали боғланган. Аслида бир неча миллион йиллар муқаддам Африка платоси ушбу бўғозни мутлақо ёпиб турган эди. Қора денгиз ҳам Ўртаер денгизига Босфор орқали боғланган, бироқ бу канал атиги 7,000 йил илгари пайдо бўлиб, Гибралтар бўғозичалик катта эмас ва кўп сув алмаштиришни эплай олмайди.
Иловалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Оcеан Тҳе Cолумбиа Энcйcлопедиа, 2006, 2011-01-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-09-21
- ↑ Сайёрамиздаги қуруқлик ва сувлар, 2008-05-31да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-09-21
| Океанлар (Уларнинг барчаси дунё океанининг бир қисмидир) |
| Тинч океани · Атлантика океани · Ҳинд океани · Жанубий океан · Шимолий Муз океани |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |