Галлиполи масжиди, Аубурн, Сидней.

Океанияда Ислом динига эътиқод қилувчилар, ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, жами 620 156 кишини ташкил қилади: Австралияда 476 600, Янги Зеландияда 48 151, Фижида 52 520, Янги Каледонияда 6 352, Папуа Янги Гвинеяда 2200, Соломон оролларида 360, Ванату 221, Тонгада 110 киши[1].

Тинч океани журналида 2007-йилда чоп этилган „Яшил ой кўтарилиши“ сарлавҳали мақолага кўра, Вануату, Фижи, Соломон ороллари, Папуа-Янги Гвинея ва Янги Каледония халқлари орасида Ислом динига эътиқод қилувчилар сезиларли даражада ошган. Меланезияда исломни қабул қилган минглаб туб аҳоли бор эди[2].

Палауда 400 га яқин мусулмонлар ҳам бор[3].


Тарихи

16-асрда Индонезиядаги мусулмонлар яшайдиган ҳудудлар билан алоқалар Океанияга мусулмонар келганлиги айтилади[4]. Янги Гвинея халқи Хитой ва Малай империяси билан савдо қилганда, 17-аср бошларида Океанияда биринчи марта ислом динининг мавжудлиги сезилди[5].

Ғарбий Янги Гвинея каби ҳудудларда мусулмон аҳоли яшайди. Мусулмон савдогарлари ғарбий папуаликлар билан камида 15-асрдан бери савдо-сотиқни олиб боришган бўлса-да, ислом минтақага биринчи марта 17-асрда Молукклар таъсири билан келган[6].

Океаниянинг бошқа қисмларидагилар 19-асргача Ислом борлигини билишмаган. Фижидаги биринчи мусулмонлар 1879-йилда кемада келган.

Демографияси

Яна қаранг

Манбалар