ОККАМ (Оcкҳам) Уилям (тахм. 1300, Оккам, Суррей графлиги 1349, Мюнхен) – инглиз файласуфи, номинализм оқимининг йирик вакилларидан бири. Оксфорд ва Париж университетларида ўқитувчилик қилган. Оккам Фалсафий ва илоҳиёт ўртасидаги богликликни бутунлай инкор этади. Фалсафий диний эътиқод ақидаларини исбот қилишга қодир эмас. Чунки фалсафий эъти- қоднинг асоси бўлолмайди. Мас. Фалсафа Худонинг мавжудлиги хақидаги ақидани исбот эта олмайди, дейди. Оккамнинг фикрича, Худонинг мавжудлигини ақлий далиллар билан исботлаб бўлмайди. Илоҳиётнинг муқадддас китоб ҳақиқатидан келиб чиқади. Шу туфайли илохиёт ақлнинг ҳақиқатидан келиб чиқувчи фалсафасига қарама-қаршидир. Оккам номинализм позициясини ҳимоя қилиб, реализмга қарши асосли далиллар келтиради. Оккамнинг номиналистик таълимоти бўйича, фақат айрим нарсалар ҳақиқий мавжуддир, умумий тушунчалар эса якка нарсалар асосида тушунтирилади. Инсон билимидан ташқарида ҳеч кандай умумий нарса йўқ. Универсалийлар айрим нарсаларнинг белгиси. Субстанция мустакил мавжуд бўла олмайди. Оккам учун асосий максад-айрим, хусусий нарсаларни билишдир. Оккам ўз даврининг деярли барча схоластик окимларига қарши чиқди ва фалсафанинг ривожига йўл очди. Унинг машҳур "ҳеч қандай зарурияциз моҳиятларни кўпайтиришга хожат йўқ иборасини "Оккам тиги деб атаганлар. Унинг бу фикри схоластик бачканаликка қарши қаратилган эди. "Оккам тиги янги тажрибавий та- биацҳунослик ривожига йўл очиб берди. Оккам талимотидаги илғор фикрлар схоластик қобиққа ўралган эди.

Адабиётлар

"Ўбекистон Файласуфлари миллий жамияти нашриёти" „Шарқ“ Нашриёт_Матбаа Аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент-2004