Оккултизм (лот. оccултус - яширин, сирли) — инсонда ва космосда яширин кучлар мавжудлигини эътироф этувчи таълимотларнинг умумий номи. О.га кўра, бу кучларни махсус психик машкутардан ўтган ва ўзини фақат шу йўлга бағишлаганларгина пайқай олади. Фалсафий жиҳатдан гилозоизм ва пантеизмҳа яқин. О.нинг ҳодисалар ўртасидаги умумий яширин алоқалар тўғрисидаги ва микрокосм ҳисобланган одам ҳақидаги таълимоти ХИВ—ХВИ асрларда кузатиш ва тажриба методлари (Уйғониш даври италян натур-фалсафаси ва бошқалар)нинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Умуман, О. илмий тафаккурга зид таълимотдир.[1]

ОККУЛТИЗМ (лотинча оccултус-сирли, яширин, ботиний) махсус руҳий машқлар, алоҳида маросимлар натижасида айрим инсонларгина била оладиган коинотдаги сирли кучлар мавжудлигини эътироф этадиган таълимот. Оккултизм гилозоизм ва пантеизмга яқин туради. Оккултизмнинг мустақил соҳа сифатида ажралиб чиқиши сўнгги антик даврдаги эллинлар дини синкретизм билан боғлиқ. И—ИВ асрларда Александрияда Оккултизмнинг афсонавий асосчиси Регмас Трисмегиста номи билан боғлиқ адабиётлар тўплами вужудга келади. Шу даврда герметик фанлар ҳисобланмиш алхимия, астрология пайдо бўлди. Оккултизмда инсоннинг иро- давий хатти-харакатларига оламга тўгридан-тўгри та'сир эта олиши мумкин бўлган ўзига хос табиат кучлари сифатида қаралади. Христианликни хукмрон динга айланиши билан Оккултизм таъқиб остига олинган ва яширин фаолиятга ўтган. Европадаги уйгониш даврида Оккултизм дунёнинг ўрта асрлар манзараси емирилишига, схоластик англашни бартараф қилишга ва экспериментал табиацҳуносликнинг ривожига таъсир кўрсатди. ХВИИ асрларда табиий фанларнинг ривожи эса Оккултизмга бўлган ишончни маълум маънода йўққаа чиқарди. Дунёвий Оккултизм жамиятлари шакллана бошлади. Мас., Т. Компанелланинг „Куёш шаҳри“, Ф. Бекон- нинг „Янги Атлантида“ каби асарларида социал утопия Оккултизм анъаналари билан боғлиқ. ХИХ асрнинг охирларидан турли даврлар ва халқлар оккултив ва диний- Фалсафий таълимотларни бирлаштириш асосида янги <>универсал" динни яратишга уринишлар бўлган. ҳозир ҳам Оккултизм экстрасенсорика, мунажжимлар фаолиятлари ва шу кабилар орқали жамиятда мавжуд.

Адабиётлар

"Ўбекистон Файласуфлари миллий жамияти нашриёти" „Шарқ“ Нашриёт_Матбаа Аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент-2004

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил