Oksiart
Оксиарт (қадимги форсча: 𐎢𐎺𐎧𐏁𐎫𐎼, юнонча: ὈлеĬрēс, форсча: وخشارد („Вахš-ард“), қадимги эрон тилидаги тасдиқланмаган шакли: *Ҳухšатҳра[1][2]) – Сўғд ёки Бақтрияда туғилган. Зодагонлар оиласидан бўлган. Македониялик Александрнинг хотини Роҳшанакнинг отаси[3][4].
| Оксиарт | |
|---|---|
| қадимги форсча: 𐎢𐎺𐎧𐏁𐎫𐎼 | |
|
Оксиарт, (Рене Кастаигн, ХИХ) | |
| Таваллуди |
ИВ аср |
| Вафоти | ИВ аср |
| Болалари | Роҳшанак, Итан |

Ҳаёти
Оксиарт номи биринчи марта Бесснинг Окс дарёси орқали Суғдиёнага чекинишида ҳамроҳлик қилган (милоддан аввалги 329-йил) бошлиқларидан бири сифатида тилга олинади[5]. Бесснинг ўлимидан сўнг, Оксиарт ўз хотини ва қизларини хавфсизлик учун Сўғдиёнадаги Суғд қояси яъни қоя қалъага жойлаштиради. Оксиарт қалъани босиб бўлмас деб ҳисоблаган, аммо барибир тез орада Искандар қўшинлари қал’ани қўлга киритди. Александр ўз асирларига нафақат ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўлибгина қолмай, балки Рохшанакнинг гўзаллигига шунчалик мафтун бўлиб, уни хотинликка олмоқчи бўлди. Оксиарт бу хабарни олгач, Александрга бўйсунишга шошилган ва у уни жуда яхши қабул қилган. Милоддан аввалги 327-йилда Оксиарт қизининг Александр Македонский билан никоҳ тўйи бўлиб ўтган[6].
Ушбу воқеадан кўп ўтмай, Оксиарт Хориэнни қоя қал’асини таслим қилишга кўндирди. Кейинчалик у Искандар томонидан Паропамисада провинсиясига сатрап этиб тайинланди[7]. У бу лавозимни Искандар вафотигача (милоддан аввалги 323-йил) давом эттирди. Оксиарт ўз лавозимида Искандар вафотигача қолди. Искандар ваотидан сўнг унга сатрапликнинг биринчи бўлинмаси, Бобилнинг бўлинишида (милоддан аввалги 323) ва кейинги бўлинишда (милоддан аввалги 321-йилда) Трипарадис берилди[8].
Кейинчалик Оксиарт Антигонус ва Эуменес ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Оксиарт Эуменесни қўллаб-қувватлаш учун кичик бир куч юборди. Аммо милоддан аввалги 316-йилда Габиэне жангида Эуменес мағлуб бўлади ва вафот этади. Оксиарт ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун Антигонус билан келишишга мажбур бўлади[9].
Манбаларга кўра Оксиарт Салавка И Никаторнинг Жанубий Осиёга ҳарбий юришидан олдин вафот этган бўлиши мумкин, чунки Салавка Паропамисада сатраолигини Мауря ҳукмдори Чандрагуптага топширган[10].
Адабиётлар
Манбалар
- ↑ „ОХЙАРТЕС – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг.
- ↑ Аҳмед, С. З. (2004), Чагҳатаи: тҳе Фабулоус Cитиэс анд Пеопле оф тҳе Силк Роад, Wест Cоншококен: Инфинитй Публишинг, п. 61.
- ↑ Страчан, Эдwард анд Рой Болтон (2008), Руссиа анд Эуропе ин тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй, Лондон: Спҳинх Фине Арт, п. 87, ИСБН 978-1-907200-02-1.
- ↑ Счмитт. „ОХЙАРТЕС“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа.
- ↑ Арриан, Анабасис Алехандри, иии. 28
- ↑ Арриан, ив. 18-20; Cуртиус Руфус, Ҳисториаэ Алехандри Магни, виии. 4; Страбо, Геограпҳй, хи. 11; Плутарч, Параллел Ливес, "Алехандер", 47
- ↑ Арриан, ив. 21, ви. 15; Cуртиус, их. 8; Плутарч, 58
- ↑ Диодорус Сиcулус, Библиотҳеcа, хвиии. 3, 39; Жустин, Эпитоме оф Помпеиус Трогус, хиии. 4; Пҳотиус, Библиотҳеcа, cод. 82, cод. 92
- ↑ Диодорус, хих. 14, 48
- ↑ Страбо, хв. 2