Oksidlar
Оксидлар, табиий оксидлар (юн. охйс — нордон) — элементларнинг кислород билан табиий кимёвий бирикмалари, минераллар синфи. 300 тача минерални ўз ичига олади. Табиатда энг кўп учрайдиган оксиддан бири — сув (водород оксиди). Силикат ангидрид (СиО2) кўпгина тоғ жинслари таркибига киради. Энг кенг тарқалган оксид ҳосил қилувчи элементлар: Си, Фе, Мн, Ал, камроқ миқсорида — Cу, У. оксиднинг аксарияти — ион алоқали бирикмалар, аммо кремнезём (Си), неметалл (Ас, Се, Те) ва халкофил (Си, Пб, Зн, Сн, Ҳг, Cд, Ин, Би, Сб) элементлар минераллари ковалентли алоқалар билан тавсифланади. Одатда, оксид таркибида гидроксид ва оксигидратлар (бир пайтда О2~ ва ОН~) бирлашмалари мавжуд. Нормал оксид молекуласи таркибидаги барча кислород атомлари фақат ўша элемент атомларига бириккан бўлади, лекин ўзаро бирикмайди. Пероксид, супероксид ва озонидлар таркибига кислород атомлари фақат элемент атомларига бирикиб қолмай, бир-бири билан ҳам бирикади (мас, СнО2 — нормал оксид, ВаО2 — пероксид). Нормал оксид элементларнинг кислород билан бевосита бирикишидан, элементларнинг гидроксидлари карбонат, нитрат, сулфат ва бошқа кислородли кислоталар тузларининг ажралишидан ҳосил бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |