Оксигемоглобин (окси ва гемоглобин), НО2 — молекуляр гемоглобиннинг кислород билан бирикмаси; ўпкадан тўқималарга кислород етказиб беради. Тўқималарда осон парчаланади. Артериал қоннинг оч қизил ранги О.га боғлиқ. Бунда гемоглобин таркибига кирадиган темирнинг валентлиги ўзгармайди. Иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамда кислороднинг кўпроқ қисми тўқималарга О. таркибида боради. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил