Oksikislotalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |
Оксикислоталар, оксикарбон кислоталар — таркибида ҳам карбоксил (—CООҲ), ҳам гидроксил (— ОҲ) гуруҳи бўлган органик бирикмалар. Ўсимликлар оламида кўп тарқалган. Купчилигининг оптик изомерлари бор. Таркибида 1 та карбоксил ва 1 та гидроксил гуруҳи бўлган оксикислота Оксикислоталарнинг энг оддийси ҳисобланади. Гидроксил гуруҳининг карбоксил гуруҳ бириккан углероддан канча узокликдаги углерод билан бирикканлигига қараб а-, р-, у ва 5-О. фарқланади. Оксикислоталарнинг соддалари қовушоқ суюқликлар ёки кристалл моддалар бўлиб, сувда яхши эрийди. Оксикислоталар спирт ва кислоталарнинг умумий хоссаларини намоён қилади. Оксикислоталарнинг яна ўзига хос бошқа хоссалари ҳам бор. у ва 5-О. ички эфирлар — лактонлар хреил қилади. Оксикислоталар ўсимлик ва ҳайвон организмларида (мас, сут, олма, лимон кислоталар) учрайди. Ароматик оксикислоталар дори ва азобўягичлар ишлаб чиқаришда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |