Оксихинолин (оксин, 8-гидроксихинолин) — рангсиз, ўзига хос ҳидли кристалл модда. Мол. м. 145,15, суюқланиш температураси 75—76°, қайнаш температураси 266,6°. Спирт, ацетон, хлороформ, бензол, кислота ва ишқорларда эрий-ди, сувда ва эфирда эримайди. 40 дан ортиқ кимёвий элементларни (мас, мис, рух, магний ва бошқалар) ажратиш ва аниқлашда, алюминий, рух, ванадий ва ҳоказо элементларни колориметрик аниклашда қўлланади. Баъзи ҳосилалари фунгицидлар ва антисептиклар си-фатида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил