Октаэдр (юн. окто — саккиз ва ҳедра — ёқ) — 1) математикада — саккизта учбурчак билан чегараланган жисм, саккизёқлик. О.нинг 6 та учи, 12 та қирраси ва 8 та ёғи бўлади. О. ёқлари мунтазам учбурчаклардан иборат бўлиб, ҳар бир учидан 4 тадан қирра чиқади. Агар О. қирраси а га тенг бўлса, ҳажми В = формула билан ҳисобланади (қаранг Кўпёклик); 2) кристаллографияда — электролиз ва кимёвий реаксиялар натижасида эритма, газ ва қаттиқ жисмлардан ҳосил бўладиган кристаллар шаклларидан бири (бунда О.дан ташқари диэдр, ромбоэдр, тетраэдр ва бошқалар) шакллар ҳам ҳосил бўлади (қаранг Кристалланиш)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил