Oktoberfest
Октоберфест Немисча талаффузи ɔкˈтоːбɐˌфɛст – пиво фестивали ва саёҳат карнавални ўз ичига олган энг катта Волксфест бўлиб ҳисобланади. У ҳар йили Мюнхенда ва Баварияда сентябр ойининг ўрталари ёки охиридан бўшлаб октябр ойининг биринчи якшанбасига қадар ўтказилади, тадбирда олти миллиондан ортиқ халқаро ва маҳаллий ташриф буюрувчилар иштирок этади. Маҳаллий халқ уни ярмарка майдонларининг ўғзаки тилидаги номи "Тҳересиэнwиэсе" шарафига д'Wиэсн деб атайди. Октоберфест фестивали Бавария маданиятининг муҳим қисми ҳисобланиб, бу фестивал у 1810-йилдан буён ўтказилади. Бугунги кунда, дунё бўйлаб бошқа шаҳарларда ҳам Октоберфест байрамлари ўтказилади.
| Октоберфест | |
|---|---|
| Нишонловчилар | Мунич, Бавария |
| Тури | Фестивал |
| Нишонланиши | Парадлар, овқат, мусиқа, ичимлик |
| Боғлиқлиги | Октоберфест байрамлари |
Тадбир давомида катта миқдорда Октоберфест пивоси истеъмол қилинади, жумладан 2014-йилда 7,7 миллион литр (2,000,000 АҚСҲ гал) тақдим этилган [1][2]. Шунингдек, ташриф буюрувчилар кўплаб аттраксионлардан, атаб айтганда, кўнгилочар сайрлардан ва ҳар хил ўйинлардан баҳраманд бўлишади. Бундан ташқари, анъанавий таомларнинг кенг ассортименти ҳам мавжуд.
Октоберфест дастлаб октябр ойининг биринчи якшанбасига қадар бўлган 16 кун бўлиб ўтган. 1994-йилда бу узоқ вақтдан бери давом этган жадвал Германиянинг қайта бирлашиши муносабати билан ўзгартирилган. Натижада, агар октябр ойининг биринчи якшанбаси 1-октябр ёки 2-октябрга тўғри келса, у ҳолда фестивал 3-октябргача (Германия бирлиги куни) давом этади. Шундай қилиб, фестивал энди биринчи якшанба 2-октябр бўлса 17 кун ва 1-октябр бўлса 18 кун давом этади. 2010-йилда фестивал икки юз йиллик юбилейини нишонлаш учун октябр ойининг биринчи душанбасига (4 -ктябр) қадар давом этган.

Тарихи
1810-йил 12-октабр куни Кронпринз Людвиг (1786–1868), кейинроқ Қирол Людвиг И (ҳукмронлиги: 1825–1848), малика Сакс-Ҳилдбургхаузенлик Тереза билан турмуш қурган. Бу маросимга Мюнхен фуқаролари қироллик тадбирини нишонлаш учун шаҳар дарвозалари олдидаги далаларда ўтказилган тантаналарга таклиф қилинган. Майдонлар Тож кийган Малика шарафига „Тҳересиэнwиэсе“ („Тереза яйлови“) деб номланган ва ўша вақтдан бери гарчи маҳаллий аҳоли бу номни оддийгина Wиэсн деб қисқартирган бўлса-ҳам [3] бу ном сақланиб келмоқда. Анъанага кўра от пойгалари 15-асрнинг Счарлачреннен („Карлстордаги Қизил пойга“) янги турмуш қурганлар шарафига 18-октябрда бўлиб ўтади. Бу ғояни Миллий гвардия маёри Андреас Майкл Далл’Арми таклиф қилган деган фикр кенг тарқалган. Бироқ, от пойгаларининг келиб чиқиши ва Октоберфестнинг ўзи Миллий гвардиянинг мураббийи ва сержанти Франц Баумгартнер томонидан тавсия қилинган таклифлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳозирга қадар, Фестивал ва от пойгаларининг аниқ келиб чиқиши мунозарали масала бўлиб қолмоқда.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Октоберфест Беэр Cонсумптион“ (2014-йил 19-октябр). 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
- ↑ „Октоберфест ин Мунич: поуред амоунт оф беэр 2020“ (эн). Статиста. Қаралди: 2022-йил 8-апрел.
- ↑ „Октоберфестбиэр“. Герман Беэр Институте. 2013-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-декабр.