Окулист — ушбу сўз рус тилида 1930-йиллардан бери кенг қўлланила бошлаган[1]. Офталмология юнонча сўздан таржима қилинганда кўз ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. Маълумки, офталмолог — кўз муаммолари бўйича шуғулланувчи шифокор. Ушбу сўзнинг айни маънодоши лотинча „оcулус“ (кўз)дан келиб чиққан окулистдир. Шунинг учун иккала ном ҳам эквивалент ҳисобланади. Офталмолог оптометрия[сайт ишламайди] ва офталмология билан шуғулланади. Офталмолог профессионаллик даражасини тасдиқловчи тиббий амалиёт учун тегишли сертификат ва лицензияга эга. Окулист умумий бўлиши ёки бирор мутахассисликка (масалан, катаракта ва глаукома бўйича) эга бўлади.

Унинг вазифаси

У тиббиёт ва кўз жарроҳлиги бўйича чуқур билимга эга, профилактика дори-дармонларини ишлаб чиқиш, кўриш тизимининг шикастланиши ва унинг оқибатлари билан шуғулланади. Шунингдек, муайян касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш учун ваколатга эга. Унинг асосий вазифаларига тадқиқот ўтказиш, терапия, жарроҳлик, турли усуллар билан диагностика, бирга келадиган муаммолар (масалан, диабет) туфайли келиб чиқадиган асоратларни бартараф этиш кабилар киради.

Қачон мурожаат қилиш керак?

Офталмологга ўз вақтида ташриф буюриш — тиниқ ва яхши кўришнинг гарови. О.га ташрифни йилига бир марта режалаштириш керак. Аммо кўз шикастланиши, кўришнинг кескин ёки тўлиқ йўқолиши кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш шарт. Қуйидаги вазиятларда ҳам: • кўриш аппаратининг оғриқли синдроми; • кўз қизариши; • қичишиш, қизишиш; • қуруқ кўз синдроми; • лакримация ва йиринг мавжудлиги; • ташқи жисм кириши/тегиши; • кўз қовоқлари ва кўз атрофи шишиши ва ҳоказо. Катаракта ва глаукома ривожланиш хавфи остида бўлган қирқ ёшдан ошган одамлар, шунингдек, ирсий табиатда кўз касалликлари бўлган одамлар мунтазам равишда окулист текширувдан ўтиши керак[2].

  1. ↑ Семенов, А.В.. „Аcадемиc.ру“. Этимологический словарь русского языка. «ЮНВЕС» (2003). Қаралди: 9-ноябр 2022-йил.
  2. ↑ Портнов, Алехей „Ҳеалтҳ“. ҳттпс://м.иливеок.cом/. Портал иЛиве!. Қаралди: 9-ноябр 2022-йил.