Okulyar
Окуляр (лот. оcуларус — кўзга оид) — мураккаб оптик асбоб (кузатиш трубаси, микроскоп, дурбин)нинг кузатувчи қарайдиган қисми. Битта линза ёки линзалар тизимидан иборат бўлади. Обектив бошқа оптик тизимлар (мас, призма, коллиматор) билан ҳосил қилган тасвир Окуляр ёрдамида кўрилади. Дастлаб (1609-йил) Окулярлар астрономик кўриш трубаларида ишлатилган (Галилей Окулярлари). Кейинчалик нидерланд олими Х. Гюйгенс (ХВИИ аср) ва инглиз олими Ж. Рамсден (ХВИИИ аср) икки хил Окуляр кашф қилишган. Улар амалда ҳозиргача ишлатилади. Бундай Окулярни обектив билан бирга ясаб буюмнинг тасвири олинади.
ХИХ аср охирларидан, айниқса, ҳарбий оптика ривожланиши муносабати билан дурбин, перископ ва бошқаларда такомиллаштирилган Окулярлар ишлатилади. Окулярлар мусбат ва манфий линзали бўлиши мумкин. Мусбат линзали Окуляр ўзидан ўтаётган ёруғлик нури дастасини тўплайди (торайтиради), манфий линзали Окуляр нур дастасини сочади (кенгайтиради). Г. Галилей Окулярлари манфий линзали оддий (кузатиш бурчаги кичик), Х. Гюйгенс ва Ж. Рамсден Окулярлари мусбат линзали бўлган (раем). Уларда кузатиш бурчаги катта (кенгрок)лиги учун ҳозиргача ишлатилади. Окулярларнинг асосий оптик хоссаси фокус масофаси (линзанинг бош фокусидан унинг оптик марказигача бўлган масофа), одатда, 15–25 мм билан ифодаланади. Окулярнинг аниқ кўрсати-ши шу масофага боғлиқ бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |