Ola chipor aloe
Ола чипор алоэ ёки алоэ Йўлбарс алоэси(лотинча: Алоэ вариэгата)[1] — кўп йиллик, ширали ўсимлик, Аспҳоделаcеаэ оиласига мансуб алоэ (алоэ) тури. (тур авваллари Хантҳоррҳеаcеаэ оиласи таркибига киритилган). Жанубий Африка ва Намибияда[2] кенг тарқалган. Вариэгата ўзига хос сифат бўлиб, лотинчадан таржима қилганда „рангли“ деган маънони англатади ва мазкур турдаги ўсимликларнинг доғли баргларига ишора қилади.
Тавсиф
Ўсимликнинг баландлиги 20-30 см, 18-24 та барги 3 қаторга жойлашган. Барглари сершира яшил рангга эга, нотекис оч яшил доғлари бор. Баргларнинг узунлиги 10-15 см, асоснинг кенглиги тахминан 3-6 см. Баргларнинг шакли учбурчак[1]. Шикастланиш, сув миқдори ва ёшига қараб, ташқи барглар олтин жигарранг тусга кириб қурийди.
Ола чипор алоэ ўртача 3-7 йил ўсади, буларнинг барчаси кўп жиҳатдан атроф-муҳитга, қуёш нури ва сувга боғлиқ.
Гуллари 20-30 см баландликда тўқ сариқ рангда, тўда-тўда бўлиб жойлашган. Гуллаш даври март ёки апрел ойларига тўғри келади.
Вегетатив хусусиятлар.
Алоэ поясиз ўсади, униб чиқади ва гуруҳлар ҳосил қилади. 20 тагача ланcет-делтоид, кўндаланг кесимдаги В шаклидаги барглар новдада уч қатор бўлиб жойлашган. Унинг яшил рангли ўткир баргларининг узунлиги 10-15 дюйм ва кенглиги 4-6 дюймгача етади. Баргларнинг юзасида тартибсиз кўндаланг чизиқлар ҳосил қилувчи оқ рангли доғлар мавжуд. Баргларнинг чети ва сирти оқ ҳамда ғадир-будир бўлади.
Тўпгуллар ва гуллар.
Тўпгуллар бир-икки новдадан иборат ва узунлиги тахминан 30 дюймни ташкил қилади. Бўш, силиндрсимон шаклдаги тўда узунлиги 10 дан 20 дюймгача ва тахминан 20-30 гулни ўз ичига олади. Овал учли новдалар узунлиги 15 миллиметргача ва кенглиги 7 миллиметрга етади. Гуллар пушти рангдан тўқ қизил ранггача бўлиши мумкин, камдан-кам ҳолларда хира сариқ рангда бўлади, узунлиги 4 дан 5 миллиметргача бўлган гулбандларга эга. Гуллар узунлиги 35 дан 40 миллиметргача етади. Учлари улар бироз кичрайган ва очилган бўлади. Уларнинг ташқи гулбарглари узунлиги 5 дан 7 миллиметргача етади, чангчи ташқарига чиқиб турмайди, гул чанглари эса гулдан 1-2 миллиметрга чиқиб туради.
Генетика.
Хромосомалар сони 2н = 14.
Тарқалиши
Ола чипор алоэ Намибия ва Жанубий Африка провинсиялари — Шимолий Кейп, Шарқий Кейп, Кару, Фри Стейт мустақил давлати ва Бушманланд ҳудудида кенг тарқалган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Алоэ — Алоэ пестрое, или тигровое, попугайное (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-07-23 санасида архивланган)
- ↑ „тахон“. Гермпласм Ресоурcес Информатион Нетwорк (ГРИН). Агриcултурал Ресеарч Сервиcе (АРС), Унитед Статес Департмент оф Агриcултуре (УСДА).