Олаҳамма — маҳаллий кечпишар қовун нави. Шакли тухумсимон, уз. 35— 40 см, сирти текис, ялтироқ. Дум томонида сезилар-сезилмас тўри бор. Туей сариқ. Эти қалин (7—8 см), оқ, сақлаш давомида майинлашиб, мазаси янада ширинлашади. Таркибида 10,5—12,5% қанд, шунингдек, 5,8—8,3% саҳароза бор. Уруғхонаси катта эмас. Уруғлари сариқ. Экилиб, униб чиққандан кейин 110—115 кунда ҳосили пишади. Ўртача оғирлиги 8—17 кг. Ҳосилдорлиги 300— 350 с/га. Яхши сақланади. Узоқ жойларга олиб боришга ярокли. Хоразм вилояти учун раёнлаштирилган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил