Олай тизмаси (қирғизча: Алай кыркы, тожикча: Қаторкӯҳи Олой) — ПомирОлай тоғлари системасидаги тизма. Қирғизистон ва қисман Тожикистонда. Энг баланд жойи 5539 м. Узунлиги 400 км. Жан.да Фарғона водийси билан чегараланади. Қум-гилли жинслар ва кристалли сланецлардан тузилган. Шимолий ён багри қия ва бир неча кўндаланг водийларни ўз ичига олади. Жанубий ён бағри Олай водийсига тик тушган. Чўққиларида, айниқса, ғарбий қисмида қор ва музликлар (568 км²) бор. Тоғ этакларида чала чўл ўсимликлари ўсади, ён бағирлари қуруқ чалов-бетага даштларидан ибо-рат. 2000–3200 м баландликда ўтлоқдашт ўсимликлари ва арча ўрмонлари, ундан юқорида алп ўтлоклари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил