Олай водийси - Қирғизистоннинг Помир-Олай тоғлари орасидаги ботиқ. Ғарбдан шарққа (Олай ва Орқа Олай тизмалари орасида) 150 км га йўналган. Эни 8–25 км. Майдони 1700 км² га яқин. Баландлиги ғарбида 2240 м, шарқида 3536 м (Томурун довони). Олай водийси таги аллювиал ва пролювиал жинслардан тузилган, жан.да ва қисман ўрта қисмида моренали паст-баланд қатор тепалар мавжуд. Тоғ яйлови, ғарбида — Қизилсув дарёси бўйларида суғориб деҳқончилик қилинадиган ерлар бор.[1]раёна кот🍑

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил