Olcha sharbati
Олча шарбати – олча меваларидан тайёрланадиган ичимлик. У ичимлик сифатида истеъмол қилинади ва озиқ-овқат маҳсулотларига там ва кўриниш бериш учун қўшилади. Соғлиқни сақлаб туришда доривор ичимлик сифатида тавсия қилинади. Тайёрланишига кўра олча мевалари териб олинади, филтрлаш ва пастеризациядан ўтказилиб, қиймалагичда майдаланган ҳолда шарбатга айлантирилади.
Ишлатилиши
Олча шарбати озиқ-овқат маҳсулоти сифатида ишлаб чиқарилади. Турли хил ичимликлар, овқатлар ва қайлалар, пишириқлар таркибига қўшилади. Олчали музқаймоқ, олчали кекс тайёрлашда там ва кўрк бериш мақсадида қўшилади. Олча коняклари, олчали желе, мевалар аралашмаси ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади[1].
Тарихи
Юнон файласуфи Герадотнинг ёзишича қадимги Аргиппияликлар олча шарбатини сут билан қўшиб истеъмол қилган[2]. Қадимги Римликлар учун ҳам олча шарбати кўп истеъмол қилинадиган ичимликлардан ҳисобланган. ХИХ асрларда олча шарбати АҚШда бевосита ишлаб чиқарилмай Германиядан олиб келинган[3]. Улар кириб келган шарбатни спиртли ичимликлар, дори-дармонлар, газланган сув тайёрлашда қўшимча сифатида қўшган[4]. Гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарадиган компаниялар содали сув, сироплар, спиртли ичимликлар учун шарбатдан фойдаланади. Ачишнинг олдини олиш учун шарбатга спирт қўшилади. Германиянинг Магдебург шаҳрида етиштириладиган қора олча АҚШга экспорт қилинади[5].
Спиртли ичимлик сифатида
Кирсч мевали ичимлик бренди тайёрлашда олча шарбатидан фойдаланилади[6]. Олча шарбатини дистиллаш орқали қўшилади. Пиво ичимлиги таркибий қисми сифатида ҳам олча шарбати қўшилади. Самуэл Смитҳ Олд Бреwерй компанияси томонидан тайёрланадиган олча шарбатида 17% органик олча бўлса[7], Тҳреэ Флойдс Бреwинг ИИ компанияси олча шарбатини фақат ингредиэнт сифатида ишлатади. Олча шарбатидан фойдаланиб олча сидри ҳам тайёрланади. Белгиянинг ўзига ҳос олча пивоси бўлган криэк ламбик тайёрланишида ҳам олча шарбати ишлатилади[8].
Дориворлиги
Олча шарбати уйқусизликдан қийналадиган одамлар учун тавсия қилинади. У уйқуни яхшилаши ва даволаши тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмасада фойдали ҳисобланади.
Ишлаб чиқарилиши
Олча шарбати асосан иссиқ экстраксия ва совуқ экстраксия усулларида ишлаб чиқарилади[9].
Иссиқ экстраксияда олчалар иситилади, қаттиқ моддаларидан ажратилади, босим остига қўйилиб фитрлаш, пастеризация ишлари амалга оширилади. Бундай усулда олча совуқ экстраксияга қараганда тўқроқ ранга эга бўлади. Қиздириш усули табиий ферментатив жараёнларни камайишига сабаб бўлгани учун кенг тарқалган. Совуқ экстраксияда олчалар йиғиб олиниб, қаттиқ қисмидан ажратилади, улар босим остига қўйилиб, шарбат сиқиб олинади, микроорганизмларни ёқотиш мақсадида филтирланиб тозаланади.
Совуқ экстракция усулида олинган шарбат кўпроқ олча таъмини беради, ранги иссиқ усулдагидан очроқ бўлади. Олча шарбатига базан аскорбин кислота ҳам қўшилади ва бу стабилизатор бўлиб ҳизмат қилади[10].
Шарбат қадоқлашдан олдин қайта тозаланиб, филтирланади. Музлатилган консентратлари қайта ишланади. Тайёр бўлиб махсус идишларга жойланган олча шарбати истеъмолчиларга озиқ-овқат сифатида ва қандолат маҳсулотларига қўшиш учун контейнерларда юборилади[11].
Қўшма Штатларда олча шарбати кўпроқ Висконсин штатида ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари АҚШнинг Ню Ёрк, Пенсилвания , Колорадо штатлариа ҳам олча шарбати ишлаб чиқариган заводлар мавжуд[12].
Ичимлик сифатида
Табиий олча шарбати ўткир тамли ва юқори кислоталиликка ҳисобланади. Ичимлик маҳсулоти сифатида ишлаб чиқарилганда сув, шакар, сироп қўшиб таъми меёрлаштирилади. Олча шарбати ишлаб чиқаришда иссиқ ва совуқ экстракцияни аралаш қўллаш, истеъмолчилар учун қулай кўриниш, ранг ва таъмга эга бўлишга имкон беради. Олча шарбатидан газланган ичимликлар ҳам тайёрланади[13].
Манбалар
- ↑ Wоодрооф, Ж. [ИСБН 978-94-011-7385-8. „Cоммерcиал Фруит Проcессинг“]. Cоммерcиал Фруит Проcессинг. Қаралди: 2019-йил 9-март.
- ↑ Маcаулай, Г.C., транс. (2008). [ИСБН 978-1-135-45572-9 „Прожеcт Гутенберг“]. Тҳе Ҳисторй оф Ҳеродотус, вол. 1. Қаралди: 2020-йил 2-апрел.
- ↑ Снодграсс, М.Э. (2004) [ИСБН 978-1-135-45572-9. „Тайлор & Франcис. п. 403“]. Энcйcлопедиа оф Китчен Ҳисторй. Қаралди: 2019-йил 9-март.
- ↑ [ИСБН 978-1-135-45572-9 „У.С. Говернмент Принтинг Оффиcе. 1894. пп. 36–38“]. Буллетин Но. 43: Cоммиттеэ он Финанcе, Унитед Статес Сенате. Қаралди: 9, 2019..
- ↑ Маcаулай, Г.C., транс. (2008). [ИСБН 978-1-135-45572-9 „Прожеcт Гутенберг“]. Тҳе Ҳисторй оф Ҳеродотус, вол. 1. Қаралди: 2020-йил 2-апрел.
- ↑ "Кирсч – дистиллед лиқуор, Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: Марч 10, 2019."
- ↑ Миллер, Норман (Аугуст 28, 2013). „Черриэс: тҳе финест оф алл фруиц?“. Тҳе Гуардиан. Қаралди: Марч 10, 2019.
- ↑ „Черрй жуиcе фор инсомниа“. Натионал Ҳеалтҳ Сервиcе (2010-йил 14-июл). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
- ↑ Сомогйи, Л.; Барретт, Д. М.; Ҳуи, Й. Ҳ. (1996). Проcессинг Фруиц. Проcессинг Фруиц, Сcиэнcе анд Течнологй: Волуме 1: Биологй, Принcиплес, анд Апплиcатионс : Волуме 2: Мажор Проcессед Продуcц. Тайлор & Франcис. пп. 86–87. ИСБН 978-1-56676-383-7. Ретриэвед Марч 9, 2019.
- ↑ Батес, Р. П.; Моррис, Ж. Р.; Cрандалл, П. Г. (2001). Принcиплес анд Праcтиcес оф Смалл- анд Медиум-сcале Фруит Жуиcе Проcессинг. ФАО агриcултурал сервиcес буллетин. Фоод анд Агриcултуре Организатион оф тҳе Унитед Натионс. п. 176. ИСБН 978-92-5-104661-6. Ретриэвед Марч 9, 2019.
- ↑ Муззалупо, И.; Миcали, С. (2015). Агриcултурал анд Фоод Биотечнологиэс оф Олеа эуропаэа анд Стоне Фруиц. Бентҳам Сcиэнcе Публишерс. п. 336. ИСБН 978-1-60805-993-5. Ретриэвед Марч 10, 2019.
- ↑ Wоодрооф, Ж. (2012). Cоммерcиал Фруит Проcессинг. Спрингер Нетҳерландс. пп. 203–206. ИСБН 978-94-011-7385-8. Ретриэвед Марч 9, 2019.
- ↑ Wоодрооф, Ж. (2012). Cоммерcиал Фруит Проcессинг. Спрингер Нетҳерландс. пп. 203–206. ИСБН 978-94-011-7385-8. Ретриэвед Марч 9, 2019.