Olchin
Олчин, алчин — бир қанча туркий халқлар таркибига кирган йирик қабила иттифоқи. Олчинлар қадимий туркий халқлардан бўлиб, милоднинг бошларида Олтойда ва Иртиш дарёси яқинидаги чўлларда яшаганлар. Кейинчалик (ВИ асрдан) Турк хоқонлиги, Кимаклар давлати, қипчоқлар иттифоқи ва бошқалар таркибида бўлган.
Мўғуллар давлати парчаланиши билан Олчинлар Нўғай Ўрда ва ХВИ аср ўрталарида эса қозоқ халқи таркибига кирган. Олчинларнинг айрим гуруҳлари бошқирд, Қозон татарлари, Қрим ва Шимолий Кавказ нўғайлари ва қорақалпоқлар, кичик бир қисми ўзбеклар таркибида ҳам бор. 1926-йил маълумотларига кўра, Бухоро воҳасида (2525 киши), Кармана атрофида (750 киши) ва Қашқадарёнинг қуйи оқимида (Олчин қишлоғида, 300 киши) яшаганлар. Олчинлар алимули, баюли, жетиуру қабилаларига, буларнинг ҳар бири, ўз навбатида, яна бир қанча уруғларга бўлинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |