Oldrij Jeyms
Олдриж Жеймс (1918. 10.7, Уайт-Хилс, Виктория штати, Австралия) – инглиз ёзувчиси ва жамоат арбоби. Лондон университетида ўқиган. Иккинчи жаҳон уруши даврида жанговар репортаж ва очерклар яратган. „Денгиз бургути“ (1944), „Дипломат“ (1949) каби романлари ва „Ўзга ватан ўғлони“ (1962), „Хавфли ўйин“ (1966) романларидан иборат дилогия муаллифи. „Чўл уфқи қаҳрамонлари“ (1954), „Унинг ўлимини истамайман“ (1957), „Сўнгги қувғин“ (1961) романларини Шарқ мавзуига бағишлаган. „Янги Миср“ (1967) очеркида уйғонаётган мамлакат ҳаётини реалистик манзараларда ифодалаган. О.нинг сиёсий руҳдаги публицистик мақолалари ҳам бор. Бир қанча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган: „Алвидо, Антиамери-ка“ (1973), „Фарзандларга сабоқ“ (1966) ва бошқа 1979-йилда Ўзбекистонда бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |