Оле Олуфсен

Оле Олуфсен (1865-йил 24-январ — 1929-йил 13-декабр) — даниялик ҳарбий офицер ва тадқиқотчи. У 1890-йилларда Бухоро амирлигига, жумладан, Помир тоғлари ва бошқа ҳудудларида кўплаб экспедициялар амалга оширган[1]. У, шунингдек, Дания Қироллик Географик Жамиятининг котиби лавозимида ҳам ишлаган. Олуфсен Помир халқларида Авесто маданияти белгилари сақланиб қолганлиги, Вилгелм Гейгер ва Кароли Жено Уйфалви де Мезо-Ковесд асарларидан олинган тушунча ва минтақада ҳали ҳам зардуштийлик тарафдорлари яшайди, деган ғоянинг тарафдори эди[2]. 1896—1897-йилларда ҳамда 1898—1899-йилларда Бухоро амирлиги ва Помир тоғлари ҳудудларида, Марказий Осиё бўйлаб экспидиция уюштирган.1898—1899-йилларда Помирга қилган экспедицияларида Олуфсенга даниялик ботаник Ове Паулсен ҳамроҳлик қилди[2]. Саёҳатга чиқишидан олдин Олуфсен мустақил равишда Ўрта Осиё ҳақидаги мавжуд географик ва этнографик адабиётлар билан танишди, турк тилини ўрганди. Ўрта Осиёга экспедициялардан сўнг, Олуфсен умрининг қолган қисмини экспедицияларга раҳбарлик қилиб, ўз ишининг натижаларини нашр этишда ўтказди, у 20 йил Дания қироллик география жамиятининг котиби бўлиб ишлади. У Помир тоғлари бўйлаб икки маротаба экспедициялар уйиштирди. О.Олуфсен ташрифи чоғида эстадалик тарзида асар ёзган бўлиб, ушбу асар 1911-йилда „Бухоро амири ва унинг мамлакати“ Бухородаги саёҳатлар ва тадқиқотлар (Амударёдан Хивага саёҳатим ҳақидаги боб билан) Лондонда нашр этилади. Ушбу эсдалик 17 та бобдан иборат бўлиб, 16-боби Бухоро амирлигига бағишланган[3]. Оле Олуфсен Бухоро ва унинг тарихий шаҳарлар ҳақида кўплаб қимматли маълумотлар ёзиб қолдирган.

Китоблари рўйхати

Манбалар

  1. ↑ Горшенина, Светлана. Эхплоратеурс эн Асиэ cентрале (фр). Генева: Éд. Олизане, 2003 — 223–225-бет. ИСБН 2-88086-295-7. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Олуфсен, О.. Тҳроугҳ тҳе Ункноwн Памирс: тҳе Сеcонд Даниш Памир Эхпедитион 1898-99. Лондон: W. Ҳеинеманн, 1904 — 97–216-бет. 
  3. ↑ О.Олуфсен Тҳе Эмир оф Бокҳара анд ҳис cоунтрй ; Жоурнейс анд студиэс ин Бокҳара (Wитҳ а чаптер он мй вояге он тҳе Аму даря то Кҳива)// Гйлдендалске Богҳанел, Нордиск Форлаг Cопенҳаген Лондон: Wиллиам Ҳеинеманн 1911.- П.599.