Олег Петрович Базилевич (украинча: Оле́г Петро́вич Базиле́вич 6-июл 1938-йил, Киев – 16-октябр 2018-йил, Киев) – совет ва украиналик футболчи ва футбол мураббийи. Педагогика фанлари номзоди. Методист. Валерий Лобановский билан бирга юқори малакали футболчиларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқди ва жорий қилди. Футбол стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш муаллифи. СССР ва Украинада хизмат кўрсатган мураббий.

Олег Базилевич
Файл:Олеҳ Базйлевйч.жпг
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олег Петрович Базилевич
Таваллуд санаси 6-июл 1938-йил
Таваллуд жойи Киев, Украина ССР
Вафот санаси 16-октябр 2018-йил(2018-10-16)
(80 ёшда)
Вафот жойи Киев, Украина
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1957—1966 Динамо Киев 161 (63)
1966 Чорноморец Одеса 35 (6)
1967—1968 Шакҳтар Донецк 32 (9)
Тотал 228 (78)
Бошқарган клублари
1969—1970 Десна Черниҳив
1971 Шакҳтар Кадиивка
1972 Автомобилист Зҳйтомйр
1972—1973 Шакҳтар Донецк
1974—1976 Дйнамо Киев (ёрдамчи)
1975—1976 СССР (ёрдамчи)
1977—1978 Динамо Минск
1979 Пахтакор Тошкент
1979 СССР
1980—1982 CСКА Мосcоw
1984 Зоря Ворошиловҳрад
1985 Украина ССР ёшлар жамоаси
1986 Шакҳтар Донецк
1987—1988 Славиа Софиа
1988—1989 Болгария (маслаҳатчи)
1992—1994 Украина
1995—1996 Кувайт (олимпия)
1997 Ал Куwаит
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Узоқ вақт давомида „Динамо Киев“ жамоасида Валерий Лобановский билан ўйнаган. Футболчилик фаолиятини „Шахтёр“да якунлади. Худди шу клубда у ўзининг биринчи мураббийлик муваффақиятларига эришди ва мустаҳкам жамоани яратган[1]. Базйлевич-Лобановский дуэти 1966-йилги турнирда жамоанинг 29 та голидан 11 тасини киритган[2].

1974-йилда Лобановский томонидан Киевнинг „Динамо“ жамоасига таклиф қилинган. Уч йил ичида „Динамо“ мураббийлик тандеми Европа кубоги аренасида биринчи марта юқори ғалабаларга эришган. 1976-йилда „Динамо“ ва терма жамоа муваффақияциз ўйнаши натижасида Базилевич жамоани тарк этган.

Минскнинг „Динамо“ клубида икки мавсум ўтказган Базилевич, 1979-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига ўтган. Ўша йили „Пахтакор“ жамоаси деярли тўлиқ таркибда Днепродзержинск осмонида ҳалокатга учраган эди. Базилевичнинг ўзи тасодифан бу рейсга чиқмади. У олий лига бошқа клубларидан футболчиларни „Пахтакор“га таклиф қилишга ёрдам берган. Бироқ, янги мавсумда жамоада қолмади[3].

МҲСКда муваффақиятга эриша олмади, кейинчалик жамоага „сояли спорт иқтисодиёти“нинг салбий оқибатлари тўсқинлик қилганини тан олди[3]. Аввалига ишлар яхши кетаётганди: 1980-йилда клуб 5-ўринни эгаллади (сўнгги 10 йил ичида биринчи марта) ва кейинги йили яна Европа мусобақаларида ўйнади. 1981-йилда жамоа 6-ўринни эгаллади. 1982-йилдаёқ, жамоа муваффақияциз ўйнай бошлади ва деярли дарҳол турнир жадвалининг пастига тушиб кетди. Июл-август ойлари охирида 8 ўйин давомида ғалаба қозона олмади. 3-сентабр куни Киевнинг „Динамо“ клуби билан дуранг ўйнагач, Базилевич ишдан бўшатилди.

ССКАдан кейин Базилевич вақтининг бир қисмини диссертация ёзишга бағишлаган. 1984-йилда „Заря Ворошиловград“ жамоасининг таклифини қабул қилди ва кейинчалик бу иши хато эканлигини тан олган[3]. 1992-йил октябр ойида Украина терма жамоаси бош мураббийи бўлди, аммо жамоа билан катта муваффақиятларга эриша олмаган. 1998-йилдан 2001-йилгача миллий терма жамоалар билан ишлаган УФФ қўмитасини бошқарган[4].

2017-йил январ ойида Базилевич кўп йиллар давомида курашиб келган Паркинсон касаллигига чалингани ҳақида хабарларлар пайдо бўлган[5]. 2018-йил 16-октябрда Киевда вафот этди. 18-октябр куни Байков қабристонининг марказий хиёбонига дафн қилинган[6][7].

Ютуқлари

  • СССР чемпиони: 1961 (ўйинчи), 1974, 1975 (мураббий)
  • СССР чемпионатининг кумуш медаллари: 1960, 1965 (ўйинчи)
  • Совет Кубоги: 1964 (футболчи), 1974 (мураббий)
  • Кубок эгалари кубоги: 1975 (мураббий)
  • УЭФА Суперкубоги: 1975 (мураббий)
  • Олимпиада бронза медали: 1976 (мураббий)

Манбалар

Ҳаволалар