Олег Валериевич Беженар (руминча: Олег Беженари 17-сентябр 1971-йил – 13-феврал 2023-йил) – молдавиялик футболчи ва футбол мураббийи.

Олег Беженар
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олег Валериевич Беженар
Таваллуд санаси 17-сентябр 1971-йил
Таваллуд жойи Киев, Украина ССР, СССР
Вафот санаси 13-феврал 2023-йил(2023-02-13)
(51 ёшда)
Вафот жойи Тираспол, Молдова
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1989 Тигҳина-РШВСМ 1 (0)
1991 Бугеаc Cомрат 2 (0)
1992—1993 Тилигул Тираспол 29 (0)
1993 Динамо-Cодру Чиșинăу 9 (0)
1993—1994 Тилигул Тираспол 13 (0)
1994 Спортул Студентесc Чиşинăу 11 (0)
1994—1995 Бугеаc Cомрат 10 (0)
1995—1996 Мигдал Cараҳасани 37 (0)
1996—1998 Динамо Бендер 16 (1)
1998—1999 Металурҳ Новомосковск 7 (0)
1999 Арсенал Тула 0 (0)
2000 Насаф 10 (0)
2002 Селенга Улан-Уде 10 (0)
2003 Локомотив Стерлитамак
Бошқарган клублари
2011 ФC Аcадемиа Чиșинăу
2011—2012 Зимбру Чиșинăу
2012—2013 ФC Сперанțа Cриҳана Вече
2015—2017 Даcиа Чиșинăу[1]
2020 ФC Ноаҳ
2022 ФC Динамо-Ауто Тираспол
2022 ФC Акзҳайик
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Олег Тигина-РШВСМ жамоаси таркибида футболчилик фаолиятини бошлаган. 1991-йилда „Буджак“ (Cомрат) жамоаси сафига кўчиб ўтган.

1992-йилдан 1994-йилгача (танаффус билан) Тилигул Тираспол жамоси таркибида ўйнаганда . Бу вақт ичида у Кишинёвнинг „Динамо-Кодру“ ва „Спортул Студенcеск“ клубларида ҳам ижара асосида тўп сурган. 1994-йилда у Буджак таркибига қайтган, бироқ бир мавсумда бор-йўғи 10та ўйин ўтказиб, қисқа муддатга клубни тарк этган. Кейинги йили у „А“ дивизион вакили – „Мигдал“ (Карагасаний) жамоаси билан шартнома имзолаб клуб таркибига қўшилган. 1996-йилда у яна Бендерижликлар сафига келиб қўшилган. Олег икки мавсумни ижара асосида „Динамо“да ўтказган.

1997—1998-йилги мавсумни Украина Иккинчи лигасида иштирок этадиган Днепропетровск вилоятининг „Металлург“ (Новомосковск) жамоаси таркибида ўтказган. 1999-йилда у Туланинг „Арсенал“ клубига таклиф қилинган, аммо футболчи клуб таркибида бирор маротаба майдонга тушмаган.

2000-йилда „Насаф“ (Қарши) таркибида Ўзбекистон чемпионатида 10 та ўйин ўтказган.

2002-йилда Олег „Селенга“ (Улан-Уде) жамоасига бориб қўшилган.

  • Молдова чемпионатида 88 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
  • Молдова „А“ дивизионида эса 37 та ўйин ўтказган.
  • Ўзбекистон чемпионатида 10 та ўйин ўтказган.
  • Украина Иккинчи лигасида 7 та ўйин ўтказди.
  • Россия Иккинчи дивизионида эса 10 та ўйин ўтказган.

Мураббийлик фаолияти

Олег мураббийлик фаолиятини УТМ Аcадемй клубида Виталий Кулибабанинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Орадан бироз вақт ўтиб, 2010—2011-йилги мавсумнинг иккинчи қисмида у клубни бош мураббий сифатида бошқарган.

2011-йилда Олег Сергей Строэнконинг ёрдамчиси сифатида Зимбру жамосига таклиф қилинган ва 2012-йилнинг ёзида Зимбру жамоаси бош мураббийига айланган. Бироқ, Беженарининг Зимбру жамоаси сафида қолиши узоққа чўзилмаган. Европа лигаси саралаш босқичида „Бангор Cитй“ билан дуранг ўйнагач, Олег ишдан бўшатилган. 2012-йил ноябр ойида у Сперанза Криҳан Векени жамосини бошқарган. 2015-йилнинг июн ойида мураббий Кишинёвнинг „Даcиа“ клуби мураббийлар штабига қўшилган[2].

2023-йил 13-февралда вафот этган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Олег Беженарь вошёл в тренерский штаб «Дачии»“. фcдаcиа.мд (2015-йил 8-июн). 2016-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-июн.
  2. ↑ „Олег Беженарь вошёл в тренерский штаб «Дачии»“. фcдаcиа.мд (2015-йил 8-июн). 2016-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-июн.
  3. ↑ „Олег Беженари – Профил тренера | Трансфермаркт“. 2023-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.

Ҳаволалар