Oleg Bogdanov
Олег Павлович Богданов (26.03.1925- 6.11.2007) — совет ва ўзбек зоологи, биология фанлари доктори, профессор. Совет Ўрта Осиёсида герпетология фанининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Биографияси
Илмий фаолиятини Самарқанд давлат университетида бошлаган. Кейинчалик эса Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтида давом эттирган.
Богданов Олег Павлович кенг зоологик тадқиқотлар устида илмий изланишлар олиб борган бўлиб, унинг тадқиқотларида бўғимоёқлилардан тортиб сутемизувчилар, шу жумладан Ўрта Осиё амфибияси, судралиб юрувчи ва қушларигача учратиш мумкин.
Илмий ютуқлари: Ўрта Осиёда биринчи бўлиб илон питомникини яратган, илонларни сақлаш ва кўпайтириш усуллари муаллифи, илон ва чаёнлардан заҳарни хавфсиз олиш йўллари ҳамда кўршапалакларнинг янги турини кашф этган. Ўзбекистон фаунасининг биринчи тавсифчиси. „Ўзбекистон ҳайвонлари“, „Судралиб юрувчилар экологияси“, „Ўзбекистон ҳайвонот дунёси“, „Ўзбекистон қўриқхоналари ҳақида“ ва бошқа кўплаб илмий ишлар муаллифи. Олимнинг бу асарлари бир неча бор қайта нашр этилган. Олег Павлович Богданов илмий-оммабоп китоблар ва болалар учун „Герпетологнинг эслатмалари“ ва „Ким Вов деди?“ номли асарлар ёзган.
Илмий фаолияти давомида йигирмадан ортиқ фан номзодлиги ва докторлик ишларини тайёрлаган. АҚСҲ, Германия ва Франсия зоологлари ва герпетологлари илмий жамиятлари аъзоси бўлган.
Олим Тошкент (Ўзбекистон)даги Боткин қабристонига дафн этилган.
Хотира
„Марказий Осиё флора ва фаунасини ўрганишга қўшган бебаҳо ҳиссаси учун“ ингичка бармоқли гекконлар — Тенуидаcтйлус богданови[1]. тури олим номи билан аталган.
Илмий ишлари
- Богданов О. П. Животниэ Узбекистана: (Позвоночниэ). Пособиэ для учителей сред. школи. — Ташкент: Сред. и висш. школа, 1961.
- Богданов О. П. Пресмикающиэся Туркмении. Изд-во Академии наук Туркменской ССР, 1962.
- Богданов О. П. Экология пресмикающихся Средней Азии. М.: Наука, 1965.
- Богданов О. П. Животниэ Узбекистана: (Позвоночниэ). Пособиэ для учителей. Пер. со 2-го рус. испр. и доп. изд. Ташкент: Укитувчи, 1983.
- Богданов О. П. Ящэрици Средней Азии. Ташкент: Укитувчи, 1986.
- Богданов О. П. Редкиэ животниэ Узбекистана Ташкент, 1990.
Манбалар
- ↑ Р. А. Назаров, Н. А. Поярков. А Тахономиc Ревисион оф тҳе Генус Тенуидаcтйлус Сзcзербак эт Голубев 1984 (Рептилиа, Сқуамата, Гекконидаэ) wитҳ а Десcриптион оф а Неw Спеcиэс фром Cентрал Асиа // Зоологический журнал. — 2013. — Т. 92, вып. 11. — С. 1312–1332. — ИССН 0044-5134. — ДОИ:10.7868/С0044513413110093. Архивировано 3 июл 2023 года.