Oleg Borisov
Борисов Олег Матвеевич (1929, Мордва Республикаси — 1988.31.10, Тошкент) — геолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1984), геология минералогия фанлари доктори (1970). Ўрта Осиё давлат университети геология факултетини битирган (1953). Ўзбекистон Фанлар академияси геология ва геофизика институтида катта илмий ходим (1956—70), лаборатория мудири (197086), Ўзбекистон Фанлар академияси сейсмология институти директори (1986—88). Асосий илмий ишлари регионал геология ва магматизмга бағишланган. Ўзбекистоннинг тектоник харитаси ва Ўрта Осиёнинг палеозой даври жинсларигача бўлган пастки қатлами тузилишининг дастлабки схемасини тузишда қатнашган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |