Олег Борисович Журавлев (1982-йил 17-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР ) — ўзбек спринтер, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси . 100 ва 200 метр масофаларга югуриш бўйича икки карра мамлакат чемпиони. 2000-йилги ва 2008-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси саналади.

Олег Борисович Журавлев
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Таваллуд пайтидаги исми Олег Борисович Журавлёв
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1982-йил 17-май (1982-05-17) (44 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон
Фаолият йиллари 2000 - 2014
Спорт
Қайси спорт енгил атлетикачи

Спорт фаолияти

Олег Журавлев 2000-йилдан бошлаб у халқаро мусобақаларда иштирок эта бошлайди. Сиднейдаги (Австралия) Ёзги Олимпия ўйинларида 4х400 метр масофа саралаш эстафетасида 41.20 натижа кўрсатиб, югуриш бўйича саккизинчи ўринни эгаллайди, бу мусобақанинг кейинги босқичига ўтиш учун етарли бўлмади[1][2] .

У 2002-йили Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон кубогида 200 метр масофага югуришда 21,55 натижа билан биринчи ўринни олади. 2003-йилда Олма-Отада (Қозоғистон) Гусман Қосанов хотирасига бағишланган халқаро турнирда 100 метр масофага югуришда учинчи ўринни, 200 метр масофага югуриш бўйича 21,60 натижа билан биринчи ўринга чиқади. 2004-йилда Бишкекда (Қирғизистон) Олимпиада чемпиони — Татяна Колпакова совринлари учун ўтказилган халқаро мусобақада у 200 метр масофада 21,46 натижа кўрсатиб, иккинчи, 100 метр масофага эса 10,67 билан ҳам худди шу  ўринни олади. Айнан шу йили Косанов хотирасига бағишланган турнирда у 100 метр масофага югуриш бўйича биринчи ўринни қайд этади.

2007-йили Ҳайдарободда (Ҳиндистон) бўлиб ўтган Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида у 100 метр масофага 10,54 сония билан саккизинчи, 200 метрга 21,35 сония билан бешинчи ўринни тутади. Ўша йили Олег енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати, Косанов хотира турнири ва Колпакова хотирасига бағишланган 100 ва 200 метр масофага югуриш бўйича мусобақаларида ғалаба қозонади. Эронда ёпиқ иншоотларда ўтказилган халқаро мусобақаларда иккинчи ўринни қўлга киритади[3] .

2008-йилда Олма-Ота шаҳрида у 200 метр масофани 20,74 сонияда босиб ўтиб, Ўзбекистон спортчилари ўртасида рекорд ўрнатади[4][5]. 2008-йил Пекиндаги (Хитой) Ёзги Олимпиада ўйинларида бешинчи пойгада 200 метр масофага Усейн Болт билан бирга югуриб, 22,31 сония билан кейинги босқичга ўтиш учун етарли бўлмаган балл тўплайди ва шу билан у Олимпия ўйинларида ўз чиқишларини якунлайди[6] .

Олег Журавлёв 2013-йилда Гусман Қосанов хотирасига бағишланган халқаро турнирда 100 ва 200 метр масофага югуриш бўйича ўтказилган мусобақада омадсиз якунланади. 2014-йилда эса у спорт фаолиятини ниҳоялайди.

Манбалар

  1. ↑ „Олег ЗҲУРАВЛЕВ | Профиле | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  2. ↑ „Олег Зҳуравлёв Биограпҳй анд Статистиcс - Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом“. wеб.арчиве.орг (2009-йил 4-июн). 2009-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  3. ↑ „Иранский триумф легкоатлетов Узбекистана“ (ру). УзРепорт.неwс. 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  4. ↑ „Взрослые стадион“. узатҳлетиcс.уз. 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  5. ↑ „Фирменно, с рекордами - Атлетика“ (ру). Спорц.кз. 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  6. ↑ „2008 Беижинг Суммер Олймпиcс - Траcк & Фиэлд | Атҳлете Профилес, Видеос & Пҳотос | Эвент Реcап | НБC Олймпиcс“. wеб.арчиве.орг (2012-йил 21-август). 2012-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-август.