Oleg Mirniy
| Тўлиқ исм |
Олег Павлович Мирний | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Туғилган вақти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи |
174 см | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Олег Павлович Мирний (1963-йил 8-апрел) — совет ва рус футболчиси, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи позицияларида тўп сурган, россиялик футбол мураббийи.
Фаолияти
Клуб
Олег профессионал фаолиятини 1981-йилда Майкопнинг „Дружба“ жамоасида бошлаган. Унинг Майкопдаги фаолиятида 1983-йилгача ўйнаган ва шу вақт ичида 51 та ўйин ўтказган. 1983-йил июл ойида у Краснодар ўлкасининг Кубан жамоасига кўчиб ўтди[1]. Дастлабки мавсумида атиги 13 та ўйин ўтказди. Кейинги йили у 22 та ўйин ўтказди ва чемпионатда 3 та гол урди ва СССР кубогида 1 та ўйин ўтказган эди. 1985-йилда у „Кубан“ жамоаси таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, лигада 1 та гол ва СССР Кубогида 3 та учрашувда ўйин ўтказди. 1986-йилда у Тюменнинг „Геолог“ жамоасига кўчиб ўтди. Олегнинг Тюмендаги фаолиятида икки мавсум давомида 51 та ўйин ўтказди ва 5 та гол урди. 1988-йилда у ўзининг собиқ жамоаси Кубан клубига қайтиб келди ва ўша мавсумнинг ўзида 41 та ўйинда қатнашди, чемпионатда рақиблар дарвозасига 2 та гол урди. Мамлакат кубоги бахсларида 2 та ўйин (1 та гол) ўтказди. Олег учун Кубандаги сўнгги мавсумида лигада 40 та ўйин ва Кубокда 1 та учрашув ўтказди. Ҳаммаси бўлиб „Кубан“ жамоаси учун у СССР чемпионатида[2] 152 та ўйин (6 та гол урган) ва мамлакат кубогида 7 та ўйин (1 та гол урган) ўтказган. 1990-йилда у „Локомотив Горкий“ жамоасига ўтди ва ўша мавсумнинг ўзда 31 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди. 1991-йилги мавсум Олег учун Ужгороднинг „Закарпаття“ клубида бошланди, у апрелгача[3] жамоас сафида тўп сурди ва шу вақт ичида 3 та ўйин ўтказди. Кейин майдан июлгача[4] Майкопнинг „Дўстлик“ жамоасида ўйнаб, 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Шундан сўнг август ойида[5] СССР биринчи лигасидаги Ўзбекистон жамоаси, Наманганнинг „Навбаҳор“клуби сафига келиб қўшилди ва мавсумни шу ерда якунлади. Олег наманганликлар сафида 20 та учрашув ўтказиб, 2 та тўп киритган. 1992-йилги мавсумда Челни шаҳрининг „КАМАЗ“ клуби таркибида 31 та ўйин ўтказди ва 5 та гол урди. Бунинг натижасида жамоа билан биргаликда Россия Биринчи лигасининг марказий зонаси ғолиби бўлди. Бу ғолиблик Россия Премер-лигасига ўтиш ҳуқуқни берди. Бундан ташқари, у Россия кубогида 3 та учрашув ўтказди ва биринчи қур’асида 1 та гол урди. 1993-йилда, ўзининг сўнгги профессионал мавсумида Россия Олий лигасида дебют қилди. Чемпионатда 2 та ўйин ўтказди, шундан сўнг ўша йилнинг май ойида[6] профессионал футболчи сифатидаги фаолиятини якунлади. Лекин кейинчалик футболни тугатмаган ҳолда, ҳаваскорлар даражасида, шу жумладан Кубан фахрийлари жамоасида ўйнашда давом этди[7].
Мураббийлик фаолияти
Профессионал футболчи сифатидаги фаолиятини якунлагач, Олег Мирний мураббийлик билан шуғулланган, турли ҳаваскор жамоаларда ишлаган[8]. 2007-йилнинг 22-майидан[9] 2008-йил[10] га қадар „Краснодар-2000“ клубида мураббий бўлиб ишлаган. 2009-йилда Кубан ёшлар жамоасини бошқарган[11][12], 2010-йилдан у ерда иккинчи мураббий[13] бўлиб ишлаган.
Ютуқлар
- КАМАЗ
- Россия Биринчи лигасининг „Марказий“ зонаси ғолиби (Олий лигага чиқиш) (1): 1992-йил
Манбалар
- ↑ „Состав ФК «Кубань» в сезоне 1983 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ Виштал В. П., Гайдашёв И. Ю., Рубан М. Л., Яровой В. А. История кубанского футбола. — Краснодар: Совецкая Кубан, 1997. С. 162.
- ↑ „Состав ФК «Закарпатье» в сезоне 1991 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Состав ФК «Дружба» в сезоне 1991 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Состав ФК «Новбахор» в сезоне 1991 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Состав ФК «КАМАЗ» в сезоне 1993 года“ (ру). клисф.инфо. 2013-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Ветераны «Кубани» — есть порох в пороховницах!“ (ру). юга.ру (со ссылкой на газету «Вольная Кубань») (2002-йил 17-ноябр). 2013-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Олег Мирный: «Призовое место? Почему бы и нет!»“ (ру). акспорт.ру (2007-йил 6-феврал). 2019-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Официальная заявка ФК «Краснодар-2000» на сезон 2007 года“ (ру). Официальный сайт ПФЛ. 2007-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Официальная заявка ФК «Краснодар-2000» на сезон 2008 года“ (ру). Официальный сайт ПФЛ. 2008-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Португальско-нигерийский колорит «Кубани»“ (ру). акспорт.ру (2009-йил 13-январ). 2019-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „В тренерский штаб футбольного клуба «Кубань», который недавно возглавил румын Дан Петреску, войдут специалисты из Молдавии и Румынии“ (ру). гзт.ру (со ссылкой на «Советский спорт») (2010-йил 19-январ). 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-январ.
- ↑ „Тренерский штаб молодёжного состава“ (ру). Официальный сайт ФК «Кубань». 2011-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-март.