Олег Вячеславович Нам (1973-йил 26-июлда Янгиэр шаҳрида туғилган) – асли корейс миллатига мансуб украиналик таэквондочи (бешинчидан[1]), Украинада хизмат кўрсатган спорт мураббийи.

Олег Нам
Таваллуди 1973-йил 26-июл (1973-07-26) (53 ёш)
Касби Спорт мураббийи

Биографияси

Олег Нам 1973-йил 26-июлда Сирдарё вилоятининг Янгиэр шаҳрида туғилган. У ёшлигида спортчилик фаолиятини оилада тўнғич ўғил сифатида мактабга бориб, укаларини ҳимоя қилиш учун бошлаган, кейинчалик укаларига маҳаллий ер майдонида маҳоратини ошириш бўйича дарслар бера бошлаган. Олег Намнинг ўзи Рудолф Михайлович Нам билан шуғулланган ва уни жанг санъати асосларини ўргатган биринчи мураббийи деб эслайди.

90-йилларда Олег Нам ўз омадини излаш учун Украина пойтахти Киэвга кўчиб ўтган. Украинада ҳаммасини бошидан бошлаш қийин бўлишига қарамай, у дарс берган мактаби ҳозирда мамлакатдаги энг яхши мактаблардан бири ҳисобланади. 2012-йил октябр ойида таэквондо бўйича аёллар ўсмирлар терма жамоасига[2] бош мураббий этиб тайинланган, 2014-йил охирида эса асосий жамоани бошқарган. Унинг шогирдлари Украина, Европанинг кўп карра чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндорлари ҳисобланишади.

Олег Намнинг шогирди Ирина Ромолданова[3], Сингапурдаги ўсмирлар Олимпиадасида Украина терма жамоаси учун кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлган. Мамлакатда спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун мураббий фахрий ёрлиқларга сазовор бўлган, бу ёрлиқларни турли вақтларда мамлакат президентлари томонидан шахсан топширилган, хусусан Л. Кучма ва В. Янукович шулар жумласидандур. Шунингдек, Наманинг шогирдларидан бири Татяна Тетеревятникова ҳам халқаро майдонда Украина байроғини баланд кўтарган .

Олег Нам конкида учиш ва пейнтбол ўйнашни яхши кўради. Кўпинча Украинда жойлашган корейс маданият марказидаги ижтимоий ишларда фаол иштирок этади. Олег Нам оилали унинг бир нафар ўғли ва қизи бор[4].

Манбалар

  1. ↑ „Головна сторінка“. фту.ин.уа. 2017-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-август.
  2. ↑ „Нам Олег Вячеславович главный тренер“. ктф.киэв.уа. 2019-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-март.
  3. ↑ „Українка Ромолданова вперше за 10 років виграла для країни "золото" з тхеквондо“ (ук). www.униан.уа. 2019-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-март.
  4. ↑ „Олег Нам“. коредо.ру. 2017-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-август.