Oleg Shamayev
Олег Шамаев (1982-йил 2-август, Чирчиқ, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбекистонлик тоғ чанғи спортчи. 2010-йилда Қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этган.
| Олег Шамаев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1982-йил 2-август Чирчиқ, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | тоғ чанғи спорти |
Таржимаи ҳол
Олег Шамаев 1982-йил 2-августда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган.
У 1998-йилдан тоғ чанғи спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киради. 1998-йил апрел ойида Туркияда бўлиб ўтган Чанғи спорти Халқаро федерасияси мусобақаси эгиди остида биринчи маротаба иштирок этади[1].
Олег Шамаев 2009-йил март ойида Туркиядаги халқаро мусобақада бронза, Қозоғистон очиқ чемпионатида кумуш совриндорлигини қўлга киритади[1].
У 2010-йили Ванкувердаги қишки Олим ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киради. Олег Шамаев слалом бўйича ғолиб италиялик Жулиано Рассолига имкониятни бой бериб, иккала уриниш кўрсаткичида 1 дақиқа-ю 58,05 сонияда 42-ўринни эгаллайди[2]. Аммо улкан слалом бўйича (иккала уриниш кўрсаткич натижаси 3.09,18) у швесариялик олтин медал соҳиби Карло Янкега 31,35 сонияни бой бериб, 77-ўринни эгаллади[3]. Олег Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси байроқдори бўлди[4].
У жорий йилда спортдаги ўз фаолиятини ниҳоясига етказади[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „СҲАМАЭВ Олег - Атҳлете Информатион“. www.фис-ски.cом. Қаралди: 2020-йил 26-август.
- ↑ „Олймпедиа – Слалом, Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2020-йил 26-август.
- ↑ „Олймпедиа – Гиант Слалом, Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2020-йил 26-август.
- ↑ „Олймпедиа – Олег Шамаев“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2020-йил 26-август.