Олег Александрович Шацких (1974-йил 15-октябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек футболчиси, ҳужумчи[1]. У 1996-йилдан 1997-йилгача Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган, Киевнинг „Динамо“ клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси – Максим Шацкихнинг акаси.

Олег Шацких
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олег Александрович Шацких
Таваллуд санаси 1974-йил 15-октябр (1974-10-15) (52 ёш)
Таваллуд жойи Sovet Ittifoqi Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992 Oʻzbekiston Пахтакор 2 (2)
1992—1995 Oʻzbekiston Сиёсий бўлим 49 (46)
1995—1997 Oʻzbekiston Навбаҳор 64 (57)
1998 Oʻzbekiston Дўстлик 3 (3)
1999—2001 Oʻzbekiston Самарқанд-Динамо 2 (1)
2003 Oʻzbekiston Дўстлик 13 (0)
Тотал 133 (109)
Миллий терма жамоа
1996—1997 Oʻzbekiston Ўзбекистон 11 (9)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Олег Шацких футболчилик фаолиятини 1992-йили Тошкентнинг „Пахтакор“ клубида бошлаган. Асосий таркибда бор йўғи икки ўйин ўтказган, шундан сўнг, у Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасида иштирок этувчи Тошкент вилоятининг „Политотдел“ клубига трансфер бўлган.

Жамоадаги дебют йилида у 25 та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпураридан бири бўлган ва клубининг олий лигага чиқишига катта ёрдам ёрдам берди. 1993-йилда Олег Шацких 17 та голи билан чемпионат тўпурари соврини учун баҳсда иккин ўрин эгаллаган, 1994-йилда эса, рақиб дарвозасига 19 та гол уриб, бу муваффақиятни яна такрорлади.

1995-йили Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси ўтади. Мавсум давомида юқори натижаларни қайд этади, йил якунида 26 та гол билан Ўзбекистон чемпионатининг тўпурарига айланади. „Навбаҳор“ эса Ўзбекистон кубоги соҳибига айланади ва чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритди. 1996-йилда „Навбаҳор“ Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади, Олег эса Жафар Ирисметов билан тўпурарлар ҳисобни бўлишишга муваффақ бўлади, натижада ҳар иккисининг ҳисобига 23 тадан гол ёзиб қўйилади..

1997-йил охирида Олег Шацких ўйинда жиддий жароҳат олди[2]. Шундан сўнг у ҳеч қачон бу жароҳат оқибатларидан тўлиқ қутула олмади. 2003-йилда у профессионал футболчилик фаолиятини якунлайди.

Терма жамоадаги фаолияти

Шацких Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган[3]. 1996-йили Осиё Кубоги ўйинларида тўп сурган. 1997-йилда терма жамоа фасида ўйнаб кетма-кет олтита ўйинда саккизта гол урган. Бу юқори кўрсаткич бўйича у терма жамоа чемпиони бўлди[4].

Ютуқлар

  • Ўзбекистон чемпиони: 1996-йил
  • Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори (2): 1995, 1997
  • Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (2): 1995, 1996
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1995-йил
  • Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 1995-йил

Манбалар

  1. ↑ Статистика игроков сборной Узбекистана (ингл.) // рсссф.cом, 23-апреля 2008
  2. ↑ Дмитрий Роговицкий. „«В «Спартаке» не понравилось» Интервью нападающего киевского «Арсенала» Максима Шацких“ (русча). газета.ру (2013-йил 8-октябр).
  3. ↑ „Олег Шацких, статистика выступлении за сборную Узбекистана“ (ўзбекча). Узфоотбалл.уз. 2013-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Рекорды“ (уз). Узфоотбалл.уз. 2013-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар