Олег Владимирович Собиров (русча: Олег Владимирович Сабиров; 1981-йил 13-мартда туғилган[1]) – ўзбекистонлик профессионал собиқ футболчи, Ҳозирда Қозоғистонда мураббийлик фаолияти билан шуғилланади.

Олег Собиров
Файл:Олег Собиров, Фебруарй 2016-2.жпг
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олег Владимирович Собиров
Таваллуд санаси 1981-йил 13-март (1981-03-13) (45 ёш)
Таваллуд жойи Чимкент Қозоғистон ССР СССР
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Рақами 13
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—1999 Навбаҳор 4 (0)
1999—2000 ФC Марица Пловдив 0 (0)
2000—2001 Дўстлик 50 (4)
2002 ФC Карпатй-2 Лвив 8 (0)
2002 Қизилқум 15 (0)
2003—2005 Ордабаси 88 (0)
2006 Актобе 13 (2)
2008 ФC Зҳетйсу ? (?)
2009 ФC Восток ? (?)
2010 ФC Тобол ? (?)
Миллий терма жамоа
2001 Ўзбекистон 6 (0)
Бошқарган клублари
2018—2019 ОСДЙУССҲОР - Жас Улан
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Олег „Пахтакор“ жамоаси билан биргаликда Днепродзержинск осмонида авиаҳалокатда ҳалок бўлган футболчи Владимир Собировнинг ўғлидир. Олег футболга оид дастлабки билимларини Чимкент спорт мактабида олган[2]. Унинг дастлабки профессионал жамоаси „Навбаҳор“ клуби бўлди. Навбаҳор жамоаси таркибида икки мавсум давомида тўп сурган ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. Кейинчалик Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоаси таркибида икки мавсум давомида тўп сургани ва илк бор Ўзбекистон Суперлигаси чемпионига айланган. 2002-йилда дастлаб Украина жамоасига ижарага берилган. 2003-йилдан фаолиятини Қозоғистон чемпионатига кўчирган ва шундан сўнг асосан қозоқ жамоаларида тўп сурган. 2010-йилда Қўстанайнинг „Тобол“ жамоасида ўйнаган ва мамлакат чемпионига айланган.

Терма жамоадаги фаолияти

Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурга ва 6 та ўйинда иштирок этган[3].

Мураббийлик фаолияти

Ҳозирда Жас Уланшаҳарчасида спорт мактабида мураббийлик қилади. Олег бир қатор хайрия учрашувлари ва хаотира ўйинларида футбол ўйнаб туради[4].

Ютуқлар

  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1998, 2000
  • Ўзбекистон чемпиони: 1999, 2000
  • Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 2002
  • Қозоғистон чемпиони: 2010

Шахсий ҳаёт

Олег уйланган, 3 нафар фарзанднинг отаси (2 қиз ва бир ўғли бор)[5].

Манбалар

  1. ↑ „стате“. 2023-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
  2. ↑ „Олег Сабиров — злой защитник“ (деадлинк). 2016-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-июн.
  3. ↑ „Ўзбекистон Ҳиндистон билан сўнгги бор қачон ўйнаган эди? Тарихни варақлаймиз“. 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
  4. ↑ „В матче афсонаси бйла зафиксирована ничя“. 2023-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-сентябр.
  5. ↑ „Олег Сабиров: Проблема игрока - проблема всей команды“ (деадлинк). 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-апрел.

Ҳаволалар