Олег Юревич Соков (русча: Олег Юрьевич Цоков, 1971-йил 23-сентябр, Ғазалкент, Тошкент вилояти, ЎзССР – 2023-йил, 11-июл, Бердянск, Запороже вилояти, Украина) – россиялик ҳарбий қўмондон, генерал-лейтенант (2023), Россия Федерацияси Қаҳрамони (вафотидан кейин, 2023-йил).

Олег Юревич Соков
Асл исми русча: Олег Юрьевич Цоков
Таваллуди 23-сентябр 1971-йил
Ғазалкент, Бўстонлиқ тумани, Тошкент вилояти, ЎзССР
Вафоти 11-июл 2023-йил(2023-07-11)
(51 ёшда)
Бердянск, Запороже вилояти, Украина
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Қўшин турлари мото-ўқчи қўшинлари
Хизматдаги йиллари 1990—2023
Унвони Генерал-лейтенант
Қўмондонлик қилган 205-алоҳида мото-ўқчи бригадаси
Денгиз пиёдалари 810-алоҳида гвардиячи бригадаси
228-мото-ўқчи полки
Жанг/уруш Биринчи чечен уруши,
Иккинчи чечен уруши,
Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси,
Россиянинг Украинага босқини
Мукофотлари Андоза:Россия қаҳрамони
Jukov ordeni Jasorat ordeni Jasorat ordeni Jasorat ordeni
"Harbiy xizmat uchun" ordeni I darajali „Harbiy jasorati uchun“ medali II darajali „Harbiy jasorati uchun“ medali
"Jangovar hamdoʻstlikni mustahkamlash uchun" medali I darajali „Harbiy xizmatdagi yaxshi ishtiroki uchun“ medali II darajali „Harbiy xizmatdagi yaxshi ishtiroki uchun“ medali III darajali „Harbiy xizmatdagi yaxshi ishtiroki uchun“ medali "Gʻalaba kuni harbiy paradda ishtirok etganlik uchun" medali "Kavkaz – 2012" strategik qoʻmondonlik-shtab mashqlari" medali
Билими Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (1994), М. В. Фрунзе номидаги Ҳарбий академия (2000)

Россиянинг Украинага босқини туфайли Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Янги Зеландия томонидан санксиялар остидаги шахслар рўйхатига киритилган.

2022—2023-йилларда Россиянинг Украинага босқинида иштирок этган. Украина шаҳарларига ракета зарбалари беришда қатнашган[1]. 2022-йилда 144-дивизионни бошқарган. 2022-йил сентябрида Луганск вилоятининг Сватове шаҳрига украиналикларнинг зарбаси натижасида яраланган. 2023-йил 11-июлда Запороже вилояти Бердянск шаҳрида ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган.

Таржимаи ҳоли

1971-йил 23-сентябрда Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида ҳарбий ва ўқитувчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганлик шаҳодатномасини олишдан олдин 11 та мактабни алмаштирган.

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини (1994), М. В. Фрунзе номидаги Ҳарбий академияни тамомлаган (2000).

Билим юртини тамомлагач, Сибир ҳарбий округида взвод командири, кейин эса рота командири лавозимларида хизмат қилган. Биринчи чечен урушида қатнашган.

2000-йилдан 2004-йилгача – 74-алоҳида мото-ўқчи бригадаси 2-мото-ўқчи баталёни командири, маёр, подполковник (Юрга). Иккинчи чечен урушида қатнашган.

2004-йилдан – Звенигород-Берлин орденли 74-алоҳида гвардиячи мото-ўқчи Кутузов ва Суворов бригадаси командири ўринбосари.

2006-йилдан – Севастопол орденли 228-мото-ўқчи Александр Невский полки командири.

2010-йилда у шартнома асосида хизмат қилувчи аскарлар бўйича фирибгарликда айбланган, терговчиларнинг сўзларига кўра, у муддатли ҳарбий хизматчиларни шартнома асосидаги хизмат қилувчиларга ўтказган ва уларнинг маошларини ўзлаштирган[2].

2011-йилдан 2014-йилгача – Жанубий ҳарбий округ (Майкоп) 49-армиясининг 33-алоҳида мото-ўқчи бригадаси командирининг ўринбосари.

2014-йилдан 2015-йилгача – СССР тузилганининг 60 йиллиги номидаги денгиз пиёдалари Жуков орденли 810-алоҳида гвардиячи бригадаси командири[3].

2015-йилдан 2018-йилгача – 205-алоҳида мото-ўқчи бригадаси командири (Буденновск, Ставропол ўлкаси).

2018-йилдан 2019-йилгача – Жанубий ҳарбий округи 49-умумқўшин армияси командир ўринбосари (Ставропол)[4].

2019-йил сентябрдан 2021-йил июнгача – Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг (Миллий хавфсизлик ва давлат мудофааси факултети) тингловчиси[5][6].

2022-йил 24-февралдан Украина ишғолида иштирок этган. У Украина шаҳарларига ракета зарбаларида қатнашган[1]. 2022-йил августдан – Суворов орденли 144-гвардиячи мото-ўқчи двизияси командири (Смоленск)[манба керак]. У Украина жанубидаги Россия қўшинларини Украина қарши ҳужумини қайтаришда бошқарган[7][8].

Ўлими

2023-йил 11-июлда у Украина Қуролли Кучлари томонидан Бердянскдаги Россия 58-армиясининг захира қўмондонлик пунктига ракета зарбаси натижасида Жанубий ҳарбий округ командири ўринбосари сифатида ҳалок бўлди[1][9]. Украина томонига кўра, ҳужум „Сторм Шадоw“ ракетаси билан амалга оширилган[10].

Санксиялар

2022-йил 13-декабрда Россиянинг Украинага босқини муносабати билан у Украина шаҳарларига ракета ҳужумларида қатнашгани учун Буюк Британия[11] ва Янги Зеландия[12] томонидан санксияларга остида қолди[13]. Аввалроқ, 19-октябр куни у „Украинанинг тинч аҳолиси ва шаҳарларига ракета ҳужумлари уюштириш орқали 2022-йилда Украинага ноқонуний бостириб киришда иштирок этгани учун“ Украинанинг санкциялар рўйхатига киритилган эди[14][1].

2023-йил 25-февралда у „Украинага қарши тажовузкор урушда қатнашгани учун“ Европа Иттифоқи таркибидаги барча давлатларининг санксиялар рўйхатига киритилган[15]. Шунингдек, шунга ўхшаш сабабларга кўра у Швейсария ва Япониянинг санксиялар рўйхатида бўлган[16].

Оиласи

Олег Соков турмуш қурган ва бир ўғил ва бир қизни тарбиялаган.

Олган мукофотлари

Олег Соков ҳарбий формада

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Еще один российский генерал погиб на войне в Украине“ (ру). Мосcоw Тимес. Мосcоw Тимес. 2023-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Командира войсковой части обвиняют в мошенничестве с контрактами“ (ру). Новосибирск Онлайн. нгс.ру. Қаралди: 8-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ Бригаду морской пехоти Черноморского флота возглавил новий командир
  4. ↑ В парадном строю кадети СПКУ / Сайт СПКУ, 9 мая 2018[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Здес научат побеждат / Газета „Красная звезда“, 4 сентября 2019“. 2019-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.
  6. ↑ „Встреча с выпускниками военных вузов“ (ру). фоторацци.рф. фоторацци.рф (2021-йил 28-июн). 2022-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2023-йил.
  7. ↑ „Руссиан Нуcлеар Субс' Абсенcе фром Cелебратион Ликелй Дуэ то Маинтенанcе, Аваилабилитй Cонcернс, Бритиш Министрй Сайс“ (эн). Америка овози (2023-йил 14-июл). Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  8. ↑ „Украине репелс ларге Руссиан миссиле анд дроне барраге овер Кйив“ (эн-ус). ПБС НеwсҲоур (2023-йил 13-июл). Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  9. ↑ „РУССИАН ОФФЕНСИВЕ CАМПАИГН АССЕССМЕНТ, ЖУЛЙ 11, 2023“ (эн). Институте фор тҳе Студй оф Wар. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
  10. ↑ „«Все СМИ уже написали». Бывший командующий 58-й армией подтвердил гибель генерала Цокова в Украине“ (ру). ББC Неwс Русская служба (2023-йил 12-июл). Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  11. ↑ „Британия ввела санкции против руководства российской армии“ (ру). Тҳе Мосcоw Тимес рус хизмати (2022-йил 13-декабр). Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  12. ↑ Неw Зеаланд Министрй оф Фореигн Аффаирс анд Траде. „Руссиа Санcтионс Регистер“ (эн-НЗ). Неw Зеаланд Министрй оф Фореигн Аффаирс анд Траде. Қаралди: 2023-йил 26-феврал.
  13. ↑ „Неw УК санcтионс таргет сениор Руссиан cоммандерс фоллоwинг стрикес он Украиниан cивилиан инфраструcтуре“ (эн). ГОВ.УК. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.
  14. ↑ „ЦОКОВ Олег Юрьевич - биография, досье, активы“ (ру). Война и санкции. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
  15. ↑ Эуропеан Унион. Оффиcиал Жоурнал оф тҳе Эуропеан Унион Л59И // Эуропеан Унион. — 2023. — 25 2 (т. Волуме 66). — ИССН 1977-0677.
  16. ↑ „ТСОКОВ Олег Юриэвич“ (эн). ОпенСанcтионс. Қаралди: 2023-йил 14-июл.
  17. ↑ Ручкина Т. „В Адыгее семье погибшего на СВО генерал-лейтенанта вручили Звезду Героя России –“ (ру). Коммерсантъ (2023-йил 24-август). Қаралди: 2023-йил 25-август.
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 ҳттп://статиc.кремлин.ру/медиа/эвенц/пҳотос/биг/3Л3сЖЖнА1Г2WҳЗАОБффнов0зИфзБИхФН.жпг
  19. ↑ „архив нусхаси“. 2025-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.

Ҳаволалар