Олег Владимирович Зотеев (1989-йил 5-июлда, Олмалиқда туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Андижон“ клубида ярим ҳимоячи ампуласида ўйнайди.

Олег Зотеев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олег Владимирович Зотеев
Таваллуд санаси 1989-йил 5-июл (1989-07-05) (37 ёш)
Таваллуд жойи Олмалиқ, Ўзбекистон ССР
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Андижон
Рақами 33
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2009 Пахтакор 6 (1)
2010—2012 Олмалиқ 89 (14)
2013—2014 Бунёдкор 44 (8)
2015—2020 Локомотив 124 (8)
2020—2021 Жеоннам Драгонс 33 (1)
2022 Қизилқум 21 (0)
2023 Локомотив 17 (1)
2024 Сўғдиёна 25 (4)
2025— Андижон 0 (0)
Миллий терма жамоа
2011—2012 Ўзбекистон У-23 4 (1)
2012—2021 Ўзбекистон 27 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 31-декабр учун)

Футболчилик фаолияти

2012-йилнинг 26 декабрида „Олмалиқ“да 3 йиллик тўп сургандан сўнг пойтахтнинг „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имзолаган[1]. 2015-йил 6-январ куни Тошкентнинг „Локомотив“ клуби Зотеев билан шартнома имзолаганини эълон қилган[2].

Зотеев 2015-йил 8-март куни „Пахтакор“ жамоасига қарши ўйинда „Локомотив“ билан иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Локомотив клуби таркибида 3 марта чемпионлик ва 2 та Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.

2024-йил январ ойида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси билан шартнома имзолаган[3][4]. Мавсум давомида 30 та ўйинда майдонга тушган ва 4 та гол муаллифи бўлган[5]. 2024-йил 23-декабрда Жиззах клуби билан шартномаси якунлаганидан сўнга жамоани тарк этган[6]. 2024-йил 30-декабрда „Андижон“ жамоаси билан шартнома имзолаган[7].

Халқаро

Футбол бўйича 2012-йилги Олимпиада ўйинлари саралаш босқичида Ўзбекистон У23 терма жамоасига чақирилган ва жамоаси таркибида 2 та гол урган.

2014-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Ўзбекистон катталар терма жамоасига чақирилган. Олег терма жамоа сафида 27 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Фаолият статистикаси

Миллий терма жамоада голлар

Гол ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари қайд этилган.
№ Сана Жой, Стадион Рақиб Ҳисоб Умумий Мусобоқа
1. 2013-йил 18-июн Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Қатар 2-1 5-1 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
Жамоа Йил Ўйин Гол
Ўзбекистон 2012-йил 7 0
2013-йил 4 1
2014-йил 1 0
2018-йил 1 0
Умумий 13 1

Ютуқлари

Клуб

Пахтакор

  • Ўзбекистон вице-чемпиони: 2008, 2009
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2009
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2008
Бунёдкор
  • Ўзбекистон лигаси (1): 2009, 2013
  • Ўзбекистон кубоги (1): 2013
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби (1): 2014
  • Ўзбекистон Суперкубоги (1): 2013
Локомотив
  • Ўзбекистон лигаси (1): 2016, 2017, 2018
  • Ўзбекистон кубоги (1): 2016, 2017
  • Ўзбекистон Суперкубоги (1): 2015, 2019
Жеоннам Драгонс
  • Корея лига кубоги (1): 2021-йил

Манбалар

Ҳаволалар