Олеин кислота (лотинча олеум - ёг , мой), CҲ3(CҲ2)7CҲ=CҲ(CҲ2)7CООҲ— бир асосли тўйинмаган ёғ кислота. Мол. м. 282,46, кристалл ҳолдаги 2 та моди-фикацияси (а,Р) бор: а - шаклининг суюқланиш температураси 13,4°, (3- шаклининг суюқланиш температураси эса 16,3°. Қайнаш температураси 225—226°. Олеин кислота — табиатда кенг тарқалган кислоталардан бири; ҳайвон ва ўсимлик ёғларида триглицерид ҳолидаучрайди. Олеин кислота лок, эмал, алифмой ва бўёқларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Баъзи эфирлари селлюлоза пластификаторлари сифатида ишлатилади. Олеин кислота тузлари совундир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил