Олександр Абдуллин
| Олександр Абдуллин | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
Олександр Абдуллін 29-июн 1962-йил |
| Касби | журналист, депутат |
| Турмуш ўртоғи | Тетяна Абдуллин |
| Болалари | Евгения, Олександра |
Олександр Рафкатович Абдуллин (украинча: Олекса́ндр Рафка́тович Абду́ллін, 1962-йил 29-июнда Киэвда туғилган) — украиналик журналист ва сиёсатчи.
Лавозим ва иш жойлари
- 1979—1981-йилларда — „Точелектроприлад“ заводида токар, Киэв
- 1981—1983-йиллар — ҳарбий хизмат
- 1983—1989-йиллар — Тарас Шевченко номидаги Киэв Миллий университети журналистика факултети талабаси
- 1985—1987-йиллар — „Украинадан янгиликлар“ газетасининг мухбири
- 1987—1992-йиллар — „Робитнича газета“ мухбири ва бизнес менежери (инг. — Меҳнат газетаси)
- 1992—1993-йиллар — „Интер Траде“ компанияси директори
- 1993—1995-йиллар — „Республика“ корпорацияси вице-президенти
- 1995—1998-йиллар — „Интергаз“ ЁАЖ президенти, Киев
Мукофотлар
- 1997-йилда Украинада хизмат кўрсатган журналист
- Чернобил ҳалокатини бартараф этувчи
- И ва ИИ даражали Авлиё Княз Владимир ордени, Рим папаси Иоанн Павел ИИ дипломи ва И даражали „Буюк хизматлари учун“ медали (Афғонистон фахрийлари иттифоқи)
- ИИ ва ИИИ даражали „Буюк хизматлари учун“ орденлари
- Украина Олий Радасининг дипломи (2005).
Олий Рада депутати
3-Украина Олий Радаси (1998—2002)
- 1998-йил октябрдан 2002-йил апрелгача — 3-Олий Раданинг халқ депутати сифатида Киэв вилоятидаги 97-сайлов участкасидан 48,8 % овоз олиб 9 нафар рақибини ортдда қолдириб депутатликкка сайланган. Сайловлар давомида у Киэв шаҳридаги „Интергаз“ ЁАЖ президенти лавозимида фаолият юритар эди.
- 1999-йил февралдан 2001-йил апрелгача — „Видродзҳення регионив“ гуруҳи аъзоси (инг. — Ҳудудларнинг тикланиши)
- 2001-йил апрелдан — „Демократик иттифоқ“ партияси фраксияси аъзоси
- 1999-йил февралдан — Қурилиш, транспорт ва коммуникациялар қўмитаси аъзоси
- 1998-йил март — Украина Христиан-Демократик партиясидан халқ депутатлигига номзод.
4-Украина Олий Радаси (2002—2006)
Абдуллин „Украина Демократик партияси — Демократик иттифоқ партияси“ сиёсий партиялари сайлов блоки томонидан кўрсатилган ва Ровно вилоятидаги 156-сайлов участкасидан сайланган. У 34,86 % овозга эга бўлиб, 14 нафар рақибини ортда қолдирган. Сайлов пайтида Абдуллин Украина халқ депутати, „Демократик иттифоқ“ партияси аъзоси, „Бирлашган Украина“ фраксияси аъзоси (2002-йил май — июн), Европа танлов гуруҳи аъзоси (2002-йил июн — декабр), фраксия аъзоси эди. Шунингдек, СДПУ (20020йил декабр — 2005-йил март), 2005-йил март ойидан Юлия Тимошенко блоки аъзоси ва Атроф-муҳит сиёсати, табиий ресурслар ва Чорнобил аварияси оқибатларини бартараф этиш қўмитаси аъзоси (2002-йил июнидан) бўлган.
| Депутатликни қабул қилган санаси | 2002-йил 14-май |
| Партияга мансублиги (сайлов вақтида) | Демократик иттифоқ партияси |
| Таълим | олий |
| Касб-ҳунар | Журналист |
| Олдинги иш жойи | Украина депутати |
| Қўмита | Экологик сиёсат, табиий ресурслар ва Чорнобил аварияси оқибатларини бартараф этиш қўмитаси |
| Қўмитадаги лавозим | қўмита аъзоси |
| Фраксия | СДПУ фраксияси; „Бирлашган Украина“ фраксияси аъзоси (2002-йил май — июн) |
5-, 6-, 7- ва 8-Украина Олий Радаси (2006-йилдан ҳозирги кунгача)
2006-йил апрел ойида Абдуллин Юлия Тимошенко блоки партиявий рўйхатида 74-ўринни эгаллаб, 5-Олий Раданинг Украина халқ депутати этиб сайланди. Сайлов вақтида: Украина халқ депутати, „Ватан“ Бутун Украина иттифоқининг аъзоси эди. Атроф-муҳит сиёсати, табиий ресурслар ва Чорнобил аварияси оқибатларини бартараф этиш қўмитаси аъзоси (2002-йил июндан), Юлия Тимошенко блоки фраксияси аъзоси (2006-йил май ойидан), раис ўринбосари (2006-йил августдан) вазифаларида ҳам фаолият юритган.
2007-йил ноябр ойида у Юлия Тимошенко блокининг партия рўйхатида пайдо бўлган 6-Олий Радага сайланди. 2012-йилда „Ватан“ партияси рўйхати бўйича парламентга қайта сайланган.
2014-йилги Украина парламент сайловларида у яна парламентга қайта сайланди; бу сафар „Ватан“ сайловчилар рўйхатида 17-ўринни эгаллаган эди.
2019-йилги Украина парламент сайловларида Абдуллин бу сафар сайлов рўйхатида 11-ўринни эгаллаганидан кейин яна „Ватан“ партиясидан парламентга қайта сайланди.
Шахсий ҳаёти
Абдуллин 1962-йил 29-июнда Киэвда туғилган У инглиз ва франсуз тилларини билади. У қурилиш компанияси дизайнери Тетяна (1962-йилда туғилган) билан турмуш қурган. Уларнинг икки қизи бор: Евгения (1988-йилда туғилган) ва Олександра (1991-йилда туғилган).
Манбалар:
1.|рефс=[1]
2[2].
3[3].
4[4].
5[5].
6[6].
7[7].}}
Ҳаволалар
- Олий Раданинг расмий веб-сайтида Александр Абдулиннинг профили (Wайбаcк Мачине сайтида 22-январ 2022-йил санасида архивланган)
- ↑ „Народний депутат України ВИИИ скликання: Абдуллін Олександр Рафкатович“ [Эигҳтҳ cонвоcатион мемберс оф тҳе Веркҳовна Рада: Олександр Рафкатовйч Абдуллин] (украинча). Веркҳовна Рада. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-август 2022-йил.
- ↑ „Абдуллин Александр Рафкатович“. политрада.cом. 2014-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ „Александр Абдуллин“. лига.нет.
- ↑ „Список депутатів нової Верховної Ради“ (украинча). Украйинска Правда (11-ноябр 2012-йил).
- ↑ „Абдуллін Олександр Рафкатович“ (украинча). Cивил мовемент "Чесно". 19-сентабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Порошенко Блоc то ҳаве греатест нумбер оф сеац ин парлиамент“. Укринформ (8-ноябр 2014-йил).
„Пеопле'с Фронт 0.33% аҳеад оф Порошенко Блоc wитҳ алл баллоц cоунтед ин Украине элеcтионс - CЕC“. Интерфах-Украине (8-ноябр 2014-йил).
„Порошенко Блоc то гет 132 сеац ин парлиамент - CЕC“. Интерфах-Украине (8-ноябр 2014-йил). - ↑ „Фулл элеcторал лист оф "Фатҳерланд"“ (украинча). ТВи (15-сентабр 2014-йил). 15-сентабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
