Olena Kostevich
Олена Дмитриевна Костевич (украинча: Олена Дмитрівна Костевич; 1985-йил 14-апрелда туғилган) — украиналик спортчи. Тўппончадан ўқ отиш бўйича Украина шарафини ҳимоя қилади. 10 метрлик масофада пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича 2004-йилги олимпия чемпиони, 10 метрлик (2002-йил) ва 25 метрлик (2018-йил) масофалар пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича жаҳон чемпиони. Кўп карра Европа чемпиони ва совриндори. Универсиада чемпиони.
| Олена Костевич | |
|---|---|
|
Костевич 2020-йилги ёзги олимпия ўйинларида | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1985-йил 14-апрел Хабаровск, УССР, СССР[1] |
| Фаолият йиллари | 2000- |
| Бўйи | 1.62 м[1] |
| Вазни | 53 кг[1] |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Тўппончадан ўқ отиш |
| Позицияси | Игор Черединов[1] |
| Клуби | Динамо[1] |
Шахсий ҳаёти
Костевич Хабаровск (Совет Иттифоқи, Россия СФСР) шаҳрида туғилган. Она шаҳри бўлган Черниговга кўчиб ўтган. Чернигов давлат технология университетида таҳсил олган[2].
Фаолияти
Костевич Украина шарафини ҳимоя қилади. 17 ёшида (2002-йил) пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 2003-йилда жааҳон кубоги финалида ғалаба қозонган. 2004-йилда Афинада бўлиб ўтган олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.
2008-йилги ёзги олимпия ўйинларида 25 метрлик масофада пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича 26-ўринни ва 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича 31-ўринни эгаллаган. Унинг Украинадаги рекорди (394 очко) жаҳон рекордидан бир очкога кўпроқ.
2012-йилда Лондонда бўлиб ўтган ёзги олимпия ўйинларида Костевич 10 метрга пневматик тўппонча ва 25 метрга спорт тўппончасидан ўқ отиш мусобақаларида бронза медалларини қўлга киритган[3][4]. 2016-йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги олимпиада ўйинларида совриндорлар қаторига кира олмаган.
2020-йилги ёзги олимпия ўйинларида (Токио, 2021-йил 25-июл) 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш мусобақасида 4-ўринни эгаллаган; 2021-йил 27-июл куни Олена Костевич ва Олег Омелчук ўн метрли масофада пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича бронза медалини қўлга киритган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „2012 Олймпиcс Оффиcиал Профиле“. Лондон2012.cом. 2012-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Олена Костевич здобула "золото" для України на Євро зі стрільби на 10 м“ (ук). Қаралди: 2022-йил 26-март.
- ↑ „Костевич приносить Україні першу медаль“. Чампион.cом.уа. 2012-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-май.
- ↑ „Шоотинг: Соутҳ Кореа'с Ким Жангми wинс wомен'с 25м пистол“. ББC.cо.ук. 2012-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-июл.
| Украиналик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |