Olena Zerkal
Олена Володимировна Зеркал (украинча: Олена Володимирівна Зеркаль; 1973-йил 24-июн, Киев, Украина ССР, СССР) — украиналик давлат арбоби, 2014-йилдан бери Украина ташқи ишлар вазирининг Европа интеграцияси бўйича ўринбосари. Шунингдек, 2001-йилдан бошлаб Украина Адлия вазирлигида 12 йил давомида халқаро ҳуқуқ департаменти директори (2001—2005), Қонунчиликни уйғунлаштириш давлат департаменти директори (2005—2011) ва ҳукумат органлари билан алоқалар департаменти директори (2011—2013) лавозимларида ишлаган[1]. „Нафтогаз“ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси[2]. Украин, рус, инглиз ва франсуз тилларини билади.
Олена Володимировна Зеркал | |
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
|---|---|
| Таваллуди |
украинча: Олена Володимирівна Зеркаль 1973-йил 24-июн Киев, Украина ССР, СССР |
| Таълим | Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университети |
| Касби | ҳуқуқшунос |
Биографияси
Олена Зеркал 1991-йил январдан 1992-йил февралгача Т. Г. Шевченко номидаги Киев давлат университети лаборанти, 1992-йил февралдан 1994-йил майгача „Инсофттех“ компанияси бош директорининг котиби, 1994-йил майдан 2000-йил июнгача „Укрпобуттехника“ ЙАЖ юридик маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 1998-йилда Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университетининг юридик факултетини тамомлаган.
Фаолияти
Адлия вазирлигидаги фаолияти
2001-йил декабрдан 2005-йил январигача Украина республикаси адлия вазирлигининг халқаро ҳуқуқ департаменти директори ўринбосари, сўнгра директори, 2005-йил январдан 2011-йил апрелгача Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларини мослаштириш давлат департаменти директори, 2005-йилда Украина ва Полша ўртасидаги Европа интеграцияси бўйича конференсияда Украина вакили[3], 2006-йилда Европа интеграцияси бўйича Украина-Литва комиссиясининг доимий аъзоси[4], 2007-йилдан 2013-йилгача Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ассоциация келишувини тузиш бўйича Украина делегацияси аъзоси бўлган[5][6]. 2008-йилда Т. Шевченко номидаги Киев миллий университети қошидаги Халқаро муносабатлар институтини „халқаро иқтисодий муносабатлар“ йўналиши бўйича тамомлаб, халқаро муносабатлар магистри даражасини олган. 2008-йил ёзида Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги доиравий битим бўйича Европа комиссияси билан музокараларда Украина делегати бўлган[7]. 2010-йилда Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги виза тартибини соддалаштириш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш бўйича Европа комиссияси билан музокараларда Украина делегацияси аъзоси бўлган[8]. 2011-йил апрелдан 2013-йил майгача Украина адлия вазирлигининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик департаменти директори бўлиб ишлаган. 2011-йилдан Украина давлат жазони ижро этиш хизмати ҳай’ати аъзоси[9], 2012-йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг беморларнинг электрон реестрини яратиш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоси[10], 2012-йилдан Украина Давлат рўйхатга олиш хизмати ҳай’ати аъзоси[11],2013-йил 10-апрелда Олий Раданинг инсон ҳуқуқлари, миллий озчиликлар ва миллатлараро муносабатлар бўйича сессияси иштирокчиси бўлган[12].
Ташқи ишлар вазири ўринбосари

2014-йил 20-августда Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг буйруғи билан Европа интеграцияси соҳасидаги энг тажрибали мутахассислардан бири сифатида Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланади[13]. Зеркал Украина адлия вазирлиги вакили сифатида ассоциация келишувининг сиёсий ва иқтисодий қисми бўйича музокараларнинг барча босқичларида қатнашган.
Олена Зеркал Украина вакили сифатида 2017-йилнинг 6-мартидан 9-мартигача Гаагадаги Халқаро судда Россияни Украинанинг босиб олган ва назоратга олган ҳудудларида, жумладан, Қрим ва Донбасснинг айрим ҳудудларида халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, очиқ суд мажлисларида иштирок этган[14].
Жаҳон иқтисодий форуми (WЕФ) Украина делегацияси аъзоси (2017-йилдан).
2019-йил 20-ноябр куни „Он воно як“ кўрсатувига берган интервюсида Зеркал истеъфога чиқиш ниятини эълон қилган. 28-ноябр куни истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган.
Истеъфодадан кейинги фаолияти
2020-йил январ ойидан Зеркал „Нафтогаз“ бошқаруви раиси Андрей Коболевнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва манфаатдор томонлар билан муносабатларда унинг вакили бўлган[15][16]. 2020-йил 14-майдан Газпром ва Россия Федерацияси билан бўлган судларда „Нафтогаз“ни ҳимоя қилган[17][18]. 2021-йил 1-июндан Украина энергетика вазири Герман Галушченконинг маслаҳатчиси[19][20]. 2022-йил 30-сентябрда Г7, Европа Иттифоқи ва АҚШ энди Кремлда режим ўзгаришини ва ҳар қандай музокаралар учун янги шахслар пайдо бўлишини кутаётганлигини айтади [21].
Мукофот ва унвонлари
- Украинада хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос[22];
- Украина Вазирлар Маҳкамасининг фахрий ёрлиғи (2004-йил сентябр);
- Украина адлия вазирлигининг „Хизматлари учун“ кўкрак нишони (2012-йил август);
- 3-даражали давлат хизматчиси (2009-йил апрел);
- 5-даражали давлат хизматчиси (2005-йил март).
Манбалар
- ↑ „Ҳомепаге / Абоут МФА / МФА Струcтуре / МФА Леадершип / Мс. Олена Зеркал“ (2014-йил 22-август). 2017-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Зеркаль назначили советником председателя правления Нафтогаза“. Укринформ (2020-йил 29-январ). 2020-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-январ.
- ↑ „Украиниан эхперц эхплоред тҳе эхпериэнcе оф Поланд ин Эуропеан интегратион, 05.09.2005“. 2018-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Министрй оф Эcономй оф Украине. Ордер 04.05.2006 Н 159 Он энсуринг тҳе Сеcонд меэтинг оф тҳе Стандинг Украиниан-Литҳуаниан Cоммиссион фор Эуропеан Интегратион“. 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Деcреэ оф тҳе Пресидент оф Украине #76/2007 он тҳе делегатион оф Украине фор партиcипатион ин неготиатионс wитҳ тҳе ЭУ он тҳе Ассоcиатион Агреэмент“.
- ↑ „Деcреэ оф тҳе Пресидент оф Украине № 804/2010 он cертаин иссуэс неготиатионс wитҳ ЭУ он Ассоcиатион Агреэмент бетwеэн Украине анд тҳе Эуропеан Унион“. 2014-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Розпорядження Президента України № 234/2008-рп Он делегатион оф Украине фор партиcипатион ин неготиатионс wитҳ тҳе Эуропеан Cоммиссион он тҳе cонcлусион оф тҳе Фрамеwорк Агреэмент бетwеэн тҳе Эуропеан Cоммунитй анд Украине он тҳе генерал принcиплес оф Украине’с партиcипатион ин Cоммунитй програмс“. 2014-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ Януковйч cаусед ан делегатион то тҳе неготиатионс wитҳ тҳе Эуропеан Cоммиссион он виса фаcилитатион[сайт ишламайди]
- ↑ „Стате Эхеcутиве Сервиcе оф Украине Ордер 26.09.2011, тҳе № 37/2 он аппровал оф тҳе Боард оф тҳе Стате Пенитентиарй Сервиcе оф Украине“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-январ.
- ↑ „Министрй оф Ҳеалтҳ оф Украине, Ордер Н 611 03.08.2012, Кйив. Он тҳе эстаблишмент оф тҳе Интерагенcй Cоординатинг Cоунcил фор тҳе cонструcтион оф ан элеcтрониc регистер оф патиэнц“. 2014-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Стате Регистратион Сервиcе УКРАИНЕ ОРДЕР 24.01.2012 № 103 он тҳе форматион оф Боард оф тҳе Стате Регистратион Сервиcе оф Украине“. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Веркҳовна Рада сессион он Ҳуман Ригҳц, Натионал Миноритиэс анд Интернатионал Релатионс «Cоллеcтион анд усе оф персонал информатион оф индивидуалс ин тҳе cонтехт оф ҳуман ригҳц»“. 2017-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Про призначення Зеркаль О. В. заступником Міністра закордонних справ України з питань європейської інтеграції“. Офіційний вебпортал парламенту України.
- ↑ „Ит ис кноwн wҳо wилл репресент Украине ин тҳе Cоурт оф Жустиcе агаинст тҳе Руссиан Федератион“. 2017-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ „Олена Зеркаль стала радником голови правління Нафтогазу“. www.нафтогаз.cом. 2021-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-май.
- ↑ „Зеркаль заявила, що завершила працювати в «Нафтогазі»“ (ук). Радіо Свобода. 2021-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-май.
- ↑ „Зеркаль очолила захист "Нафтогазу" в судах проти Росії“ (ру). РБК-Украина. 2020-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-май.
- ↑ „Зеркаль очолила захист «Нафтогазу» у справах проти Росії“ (ук). Радіо Свобода. 2021-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-май.
- ↑ „Зеркаль після звільнення з "Нафтогазу" стала радником міністра енергетики“ (ру). РБК-Украина. 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-июн.
- ↑ „У Міненергетики повідомили, що Зеркаль стала радником міністра“ (ук). Радіо Свобода. 2021-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-июн.
- ↑ „Г7, ЕС и США больше не будут вести переговоры с нынешним режимом в Кремле. Многолетний успешный принцип поднятия ставок, наконец, дал сбой / Лана Зеркаль / Блоги“. 2022-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-сентябр.
- ↑ „Деcреэ оф тҳе Пресидент оф Украине № 620/2009 Он аwардинг стате аwардс оф Украине“. 2012-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.