Oles Gonchar
Олес Гончар (тўлиқ исми Александр Терентевич) (1918.3.4 — Полтава вилояти Суха қишлоғи — 1995) — украин ёзувчиси. Украина ФА Академик (1978). Днепропетровск университетини тугатган (1946). "Алплар" (1946), "Мовий Дунай" (1947), "Олтин Прага" (1948) асарларини ўз ичига олган "Байроқдорлар" трилогияси Г.га катта шухрат келтирди, уруш мавзуидаги энг яхши асар деб тан олинди. "Таврия" (1952), "Перекоп", (1957), "Инсон ва қурол" (1960), "Ҳаёт навоси" (1963), "Довул" (1970), "Сенинг тонгинг" (1980) каби романлар муаллифи. Асарлари кўп тилларга таржима қилинган. "Байроқдорлар" трилогияси (1951), "Ҳаёт навоси" романи (1974) ўзбек тилида нашр этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |